Москвадаги ўзбек талабалар ўзларини ночор мигрантларга қиёслашди

"Учқудуқ" жамоаси
Сурат тагсўзи, "Учқудуқ" жамоаси
Published

Москва университетларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар илк бор "Қувноқлар ва зукколар клуби"да иштирок этдилар.

Москва хукумати биносининг концертлар залида ўтказилган ҚВЗ (КВН) клубининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. "Дўстлик кубоги" фестивали деб номланган беллашувда турли миллат вакилларидан иборат 14 жамоа иштирок этди. Улар орасида пойтахтдаги турли олий ўқув юртларида таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабаларидан ташкил топган "Учқудуқ" жамоаси ҳам бор.

Ўзбек жамоаси учун асосий мавзу ўзларини ночор мигрантларга қиёслаш бўлди. Талабалар ўз чиқишларида Россиядаги меҳнат муҳожирлари муаммолари, ўзбекистонликларнинг Москвадаги танловларда қатнашишлари учун коррупция йўли билан ҳаракат қилиниши ва Ўзбекистонда ҳафвсизлик хизмати тизими ходимлари одатларини мутойиба йўли билан кўрсатдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02