"Мосгортранс" Тожикларни ҳақоратлаган варақа чиқармаган

Москва шаҳридаги бекатда тожикларни камситувчи шеър жойлаштирилди.
"Шеър" "Московский транспорт" логотипили варақда чоп этилган.
Facebook фойдаланувчилари Москва шаҳри жамоатчилик транспорти бекатларининг бирида тожикистонликлар ҳақида ҳақорат ва камситиш билан ёзилган шеърга асосан салбий муносабат билдиришмоқда.

Сурат манбаси, Facebook
Варақада "аҳмоқ ва кир тожик"нинг яхши ишламаслиги ва оғир аҳволда яшаши нафратомуз оҳангда ифода этилган.
Айни варақа "Московский транспорт" логотипили варақда чоп этилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли мулоҳазалар билдирилди. Кимдир миллатчилик ташвиқоти, кимдир эса варақа сохта дея хулоса қилди.
Баҳсу мунозаралар ортидан "Спутник Тожикистон" сайти "Мосгортранс" ширкатига изоҳ талаб қилиб чиқди. Ширкат бекатдаги бу варақага ва шеърга ҳеч қандай дахли йўқлигини, айни пайтда бекатларда ҳеч қандай шеърий акциялар тадбири ўтказилмаётганини маълум қилган.
Ташкилот вакили варақада кўрсатилган телефон рақами ҳам амалда эмаслигини таъкидлади.
Айни пайтда Россияда тожикистонликлар Марказий осиёлик муҳожирлар орасида сони жиҳатдан 2-(ўзбекистонликлардан кейинги) ўринни эгаллаб турибди.
Шу билан бирга Марказий осиёлик муҳожирлар ичида фақат Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россияда патент тизими асосида меҳнат қилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002
































