Тожикистонда ВИЧ вирусига чалинганлар сони 4 мингдан ошган

2008 йилда Тожикистонда 40 яқин гўдакнинг ВИЧ вирусига чалингани аниқланган
Сурат тагсўзи, 2008 йилда Тожикистонда 40 яқин гўдакнинг ВИЧ вирусига чалингани аниқланган
Published

Тожикистонда ВИЧ вирусига чалинганлар сони 4 минг нафардан ошган

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири билдиришича, мамлакатда ВИЧ вирусига чалинганлар сони 4084 нафарга етган.

Бироқ норасмий манбаларга кўра, ушбу вирусга чалинганлар сони амалда бир неча баравар кўп бўлиши мумкин.

ВИЧ вирусига чалинганлардан 1 минг нафарига яқинини хотин-қизлар ва 120 нафардан кўпроғини ёши 14га етмаган болалар ташкил этади.

Тиббиёт расмийлари сўзларига кўра, 78 нафар гўдак вирусни ўз оналаридан юқтириб олганлар. Аммо 45 болакайнинг ВИЧ вирусига чалиниши сабаблари ҳозирга қадар аниқланмаган.

Тожикистонда СПИД ва ВИЧ вирусига қарши курашиш марказининг раиси Муродали Рўзиевнинг айтишича, ўтган йиллар ичида ВИЧ вирусини юқтириб олганлардан 600 нафари, жумладан 12 гўдак, оламдан ўтган.

2008 йилда Тожикистонда 40 яқин гўдакнинг ВИЧ вирусига чалингани аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига кўра, мамлакатда ВИЧ вирусини қисқа фурсат ичида аниқлаш марказлари оз бўлгани учун беморларнинг аниқ рақамини айтиш имконсиз.