Москвадаги 'Муҳожир' овидан муддао нима?
Москва расмийларига кўра, Россия пойтахтида ноқонуний муҳожирларга қарши амалиётлар натижасида 14 мингдан ортиқ хориж фуқароси ушланган.
23 октябрда бошланиб, 2 ноябргача давом этадиган оператив-профилактик амалиётларга 4500 полиция, бундан ташқари миграция ва хавфсизлик хизматлари ходимлари жалб этилгани хабар қилинган.
Расмийларга кўра, бу тадбирдан кўзланган мақсад, Москвадаги ҳуқуқ-тартибот ва ижтимоий хавфсизлик вазиятини яхшилаш.
Москва полицияси 100 дан ортиқ жиноятга фош этишга муваффақ бўлгани, федерал қидирувда бўлган 10 нафар муҳожир топилгани ҳақида хабар тарқатган.
Хўш, аслида бундай тозалаш амалиётлари қачон ва қандай вазиятларда уюштирилади?
Москвалик журналист Давлат Қудратга кўра, бундай "тозалаш" амалиётлари ҳар йили ўтказилади, бунга туртки берган сиёсий ва иқтисодий омиллар бор.
Бундай тадбирлари билан россиялик ҳуқуқ-тартибот органлари, сиёсатчилар Россия халқига ўзларининг ноқонуний муҳожирларга қарши кураш олиб бораётганларини намойиш этишни истайдилар, дейди у.