Душанбелик боғбон қизга дунёнинг назари тушди

Боғбон қизга дунёнинг назари тушди
Сурат тагсўзи, Боғбон қизга дунёнинг назари тушди
Published

Душанбелик Мунира Мирзаева атиги ўн тўққиз ёшида дунё интернетини ишғол қилди.

Руминиялик сураткаш Михаэла Норок «Гўзаллик атласи» албомини яратди, Мунира эса ана шу албомдан жой олди.

Михаэла Норокнинг айтишича, айни лойиҳа муддатсиздир.

Ўзининг блогида ёзишича, фотосуратчи Норок фақат шахсий маблағи ва ёки унинг ижоди мухлислари хайриясига саёҳат қилади.

Михаэла келажакда барча ёшдаги аёлларнинг фотопортретларини яратишни ният қилган, аммо ҳозирча фақат ёшлар…

"Эҳтимол, бундан эллик йил кейин дунёдаги барча аёллар бири бирига яна ҳам ўхшаб қолишар, ўшанда менинг суратларимни кўришиб, бир пайтлар бизнинг маданиятимиз ва анъаналаримиз қанақа бўлганига гувоҳ бўлишади».

"Менга Токионинг кўчалари, хиёбонлари ёқади, албатта умуман чеккада бўлган ва ҳаёт 200 йил аввал қандай бўлса, шундай кечадиган бўлгаларни ҳам севаман. У ерларда истаган уйда ётиб қолиш мумкин», деб ёзади у.

Муниранинг ҳикояси

Мунира Мирзоева Душанбеда ўгай отаси, онаси ва икки укаси, уч синглиси билан яшайди.

Би-би-си мухбири Анора Саркорова Мунира билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Суҳбат тожик тилида кечган, Муниранинг русчаси нўноқроқ…

Мен ўрта мактабни тугатганман, аммо ўқишимни давом эттиролмадим. Оиламизнинг бунга қурби етмасди.Бир кун келиб шифокор бўлишни орзу қиламан.Фақат Душанбеда қолиб, ўз оиламга яқин жойда ўқишни истайман. Бошқа давлатларга чиқиб ўқиш ёки ишлаш ҳақида ақалли орзу қилмаганман.Ота-онам нима дейишса, шундай бўлади.Бундан ташқари оиламизда мени четга жўнатиш учун маблағи ҳам йўқ, ота-онам менинг кетишимни истамайди, Душанбеда, уларга яқинроқда бўлишимни ҳоҳлашади.

Мода ва ёки гўзалликка алоқадор соҳасалардан тушаётган таклифларни албатта кўриб чиқаман, аммо рози бўлиш-бўлмаслигимни билмайман. Масалан, агар бу атир-упанинг рекламаси бўлса, майли, аммо ичкийим рекламаси бўлса, албатта –йўқ.Саҳналарда миллий кийим намойиши бўлса, майли, Ғарбнинг ёпиқ кийимларига ҳам розиман, аммо очиқ кийимларда чиқишга мутлақо қаршиман.

Оиламиздагилар менга бўлган муносабатдан мамнун, бу ҳақда улар гапиришмайди, аммо хурсанд эканларини сезаман. Мени телевизордан кўрсатишгани, интернетда ёзишгани уларга ёқади. Аммо бир нарсани тушуниш керак. Мен анъанавий оилада тарбия топганман, оилада фарзандларнинг энг каттасиман, менинг зиммамдаги масъулият юки оғир. Шунинг учун ҳам ота-онам нима деса, шундай йўл тутаман. Онам бу кутилмаган омад менга яна омад, бахт келтиришини истайди. Ўз ҳаётимни тиклаб олишим, ишга киришим, ўқишга киришим, пул орттиришим ва ҳаётда ўз ўрнимни топишимга кўмак беради деб умид қилади.Албатта биз баҳонада ҳаётимиз яхшироқ бўлади деган ниятдамиз, совчилар кўп келарди шу расмларим чиққанга қадар, аммо ундан кейин келишгани йўқ. Интернетда суратларим пайдо бўлганидан кейин шаҳардаги банклардан бири ишга таклиф қилди, келиб боғимизни гуллатиб беринг, дейишди.Ундан бошқа таклифлар йўқ, ҳозирча, аммо мобил алоқаси ширкати учунми ва ё бошқа ширкатларданми реклама таклифи тушса, бораман, аммо кийимларим миллий бўлиши керак, ҳеч бир томони ҳозирги жамиятимиз учун ёт бўлмаслиги лозим.

Ўз оилам ва ватаним фаровон бўлишини истайман. Уруш бўлмасин, ҳамма тинч-омон бўлсин…Ойлигим 680 сомоний (100 АҚШ доллари атрофида), албатта етмайди, айрим ҳолатларда укаларим ва сингилларим учун озиқ-овқат, кийим-кечакка етмайди, қарз оламиз, кейин қарз тўлаймиз…Ўгай отам бозорда савдо қилади, аммо у ерда ҳам муаммо оз эмас. Онам ишламайди. Уйда кичик укамга қарайди.

Ўзимнинг отам кимлигини биламан, аммо у билан гаплашмайман, чунки хотини бунга қарши…Отам мени деб муаммога дуч келишини истамайман. Отам суратларимни кўрдими, йўқми, билмайман, афсус, аммо у билан гаплашмайман…

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio