Афғонистон: қурбонлар сони ошмоқда

Сурат манбаси,
Афғонистоннинг йирик шоҳ йўлида икки йўловчи автобуснинг бензовоз билан тўқнашиб кетиши оқибатида 73 киши ҳалок бўлган.
Соғлиқ вазирлиги воизининг айтишича, қурбонларнинг аксарияти ёниб кетган ва уларни таниб бўлмайди.
Расмийларга кўра, яна 50 дан ортиқ одам турли жароҳатлар билан Ғазни вилоятидаги шифохонага ётқизилган.
Ҳодисада учала автомобил ҳам ёниб кетган.
Ҳалокат пойтахт Кобулни Кандаҳор билан боғловчи шоҳ йўлда содир бўлган.

Сурат манбаси, BBCPashto.com
Ғазни вилоят Йўл назорати бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Аҳмадийнинг айтишича, йўл ҳодисаси ҳайдовчининг эътиборсизлиги туфайли юз берган.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли вакиллари ўт ўчирувчиларга ёрдамга келишган ва одамларни қутқариб олганлар.
Ғазни вилоят ҳокимининг сўзчиси Жовид Салангининг Би-би-сига айтишича, автобусларда жаъми 125 нафар йўловчи бўлган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6.30 да содир бўлган.
Йўллар абгор ва йўл қоидаларига кўпинча амал қилинмайдиган Афғонистонда бу каби ҳодисалар бот-бот учрайди.

Сурат манбаси, EPA
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг































