Тожикистон шарқидаги Рашт водийсида собиқ мухолифат ва ҳукумат кучлари орасидаги жанглар нафақат мамлакат, балки минтақа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Камаробдаги жанглар ҳар икки томондан ўнлаб инсонларнинг ёстиғини қуритди.
Камароб дарасидаги жангларнинг бошланиш нуқтаси 19 сентбрда ҳарбийлар автокарвонининг пистирмадан ўққа тутилиши бўлган.
Ўшанда 26 нафар ҳарбий ҳалок бўлганди. Уларнинг аксарияти 19-20 ёшли аскарлардир.
Кузатувчиларга кўра, Тожикистонда радикал ва жангари руҳдаги гуруҳларнинг фаоллашишига мамлакатдаги қашшоқлик, порахўрлик ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг бошбошдоқлиги ҳам сабаб бўлаётир.
Би-би-си Ўзбек хизмати ва Би-би-си Форс телевизиони ҳамкорликда Тожикистон: дин ва дунё оралиғида номли махсус лойиҳа тайёрлаган. Беш қисмдан иборат видео ва аудио дастурларнинг навбатдаги лавҳасида лойиҳа муаллифи Хайрулло Файз Тожикистон шарқидаги Рашт водийсига сафар қилади.
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.