Сурат тагсўзи, Афғон ҳукумати Шаҳри Оро боғини таъмирлаш учун ярим миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлаганини айтади. Урушларда вайрон бўлган ва дарахтлари кесилган боғда бугун фаввора ўрнатилган, кўчатлар ўтқазилиб, атроф кўкаламзорлаштирилган.
Сурат тагсўзи, Шаҳри Оро боғидаги аёлларнинг номаҳрам кўзидан панада, эркин бўлишлари учун ҳам, асосан, хотин-қизлар ва болаларнинг киришига рухсат берилади.
Сурат тагсўзи, Айтилишича, Шаҳри Оро боғини Бобур ўз қизи учун барпо этган. Лекин сўнгги асрлар давомида уни "Боғи Занона" деб атай бошлашган.
Сурат тагсўзи, Афғонистондаги кам сонли амалдор Ўзбек аёлларидан бири, мамлакат хотин-қизлар ишлари бўйича вазири Ҳуснбону Ғазанфарнинг айтишича, бугунги кунда бу боғ аксар хотин-қизларга хизмат қилади ва аёлларнинг касб-ҳунар ўрганиш, дам олиш ва ҳатто намоз ўқишлари учун ҳам шарт-шароит яратилган.
Сурат тагсўзи, Ҳозир боғда юзлаб аёллар учун турли ҳунар ўргатиш курслари ишлайди. Шунингдек, спорт тўгараклари ва ёш болалар учун махсус боғча ҳам бор.
Сурат тагсўзи, Бу ердаги шароит хотин-қизларга ҳар тарафлама қулайликни кўзда тутганини сезиш мумкин
Сурат тагсўзи, Афғонистоннинг энг муқаддас қадамжоси бўлмиш Мозори Шарифдаги Ҳазрат Али мақбарасини Темурий султон Ҳусайн Бойқаро ҳозирги пурвиқор ҳолатида қайта тиклаган.
Сурат тагсўзи, 1990-йиллари қақшатқич жангларга саҳна бўлган Кобулдаги "Боғи Бобур", Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мақбараси ҳозир қайта тикланган.