Остонадаги Жомеъ масжиди қандай ёнди? - фоторепортаж

Published

Фоторепортаж

Қозоғистондан олинган хабарларга кўра, пойтахт Остонадаги Марказий Осиёдаги энг йириги бўлиши айтилаётган Жомеъ масжидида чиққан ёнғинга пайвандлаш ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. (Суратлар муаллифи Гэретз Стамп).
Сурат тагсўзи, Қозоғистондан олинган хабарларга кўра, пойтахт Остонадаги Марказий Осиёдаги энг йириги бўлиши айтилаётган Жомеъ масжидида чиққан ёнғинга пайвандлаш ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. (Суратлар муаллифи Гэретз Стамп).
Ҳали қурилиш ишлари битмаган "Ҳазрат Султон" масжиди ўтган якшанба куни, Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтаётган бир пайтда ўт ичида қолганди.
Сурат тагсўзи, Ҳали қурилиш ишлари битмаган "Ҳазрат Султон" масжиди ўтган якшанба куни, Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтаётган бир пайтда ўт ичида қолганди.
Ёнғин юз берган пайтда қурилиш сатҳида юздан ортиқ қурувчининг бўлгани айтилади. Улардан барчасини хавфсиз ерга кўчиришга муваффақ бўлинган.
Сурат тагсўзи, Ёнғин юз берган пайтда қурилиш сатҳида юздан ортиқ қурувчининг бўлгани айтилади. Улардан барчасини хавфсиз ерга кўчиришга муваффақ бўлинган.
Аммо ёнғин чоғи бир кишининг қурбон бўлгани расман тасдиқланган.
Сурат тагсўзи, Аммо ёнғин чоғи бир кишининг қурбон бўлгани расман тасдиқланган.
Ёнғин бир неча юз квадрат метрга ёйилиб кетгани, уни ўчириш учун ўттиздан ортиқ ўт ўчириш машиналарининг жалб этилгани айтилади.
Сурат тагсўзи, Ёнғин бир неча юз квадрат метрга ёйилиб кетгани, уни ўчириш учун ўттиздан ортиқ ўт ўчириш машиналарининг жалб этилгани айтилади.
Хабарларга кўра, масжидга қўшилиб теварак-атрофдаги дарахтларга ҳам ўт кетган ва сатҳда сув бўлмагани боис, ёнғинни ўчириш осон бўлмаган.
Сурат тагсўзи, Хабарларга кўра, масжидга қўшилиб теварак-атрофдаги дарахтларга ҳам ўт кетган ва сатҳда сув бўлмагани боис, ёнғинни ўчириш осон бўлмаган.
"Ҳазрат Султон" масжидини расман ўтган йилнинг декабр ойида, Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги санасида очилиши режаланганди. Аммо қурилиш ишлари битмагани боис, бу сана ортга сурилганди.
Сурат тагсўзи, "Ҳазрат Султон" масжидини расман ўтган йилнинг декабр ойида, Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги санасида очилиши режаланганди. Аммо қурилиш ишлари битмагани боис, бу сана ортга сурилганди.
Фойдаланишга топширилгач, масжидда 5 мингга яқин намозхоннинг тоат-ибодат қилишлари мумкинлиги айтилади. Аммо якшанба кунги ёнғин қурилиш ишларини яна ортга суриши мумкин.
Сурат тагсўзи, Фойдаланишга топширилгач, масжидда 5 мингга яқин намозхоннинг тоат-ибодат қилишлари мумкинлиги айтилади. Аммо якшанба кунги ёнғин қурилиш ишларини яна ортга суриши мумкин.