Афғонистонда Қуръони Каримнинг янги қўлёзмаси яратилди
Published
Афғонистонлик рассом ва хаттот Собир Ҳусайн ва унинг шогирдлари биргаликда Қуръони Каримнинг янги қўлёзма нусхасини яратишган. Ҳозирда Носир Хисрав Балхий илмий маркази кутубхонасида қўйилган янги нусха узунлиги 228 сантиметр, кенглиги 150 сантиметр бўлиб, бу Қуръоннинг дунёдаги энг йирик қўлёзмаси дея баҳоланган. Қуръони Каримнинг янги қўлёзма нусхасини тайёрлаш учун катта маблағ сарфлангани ва 5 йил давомида тинимсиз тер тўкишга тўғри келгани айтилади. Кобулдаги Би-би-си мухбири Фазил Аҳмад Ёлғуз тайёрлаган лавҳа ана шу ҳақда