Жанубий таъминот йўли очилишининг Афғонистонга фойдаси нимада?

    • Author, Сухроб Сират
    • Role, Би-би-си, Афғонистон
  • Published

Фоторепортаж

Пойтахт Кобулни Афғонистоннинг шимолий вилоятлари билан боғловчи Саланг шоҳ йўли ҳозир жуда ғариб аҳволга келиб қолган. Бунга қисман Афғонистондаги хорижий иттифоқ кучларига таъминот элтаётган юк машиналари ҳам сабабчи.
Сурат тагсўзи, Пойтахт Кобулни Афғонистоннинг шимолий вилоятлари билан боғловчи Саланг шоҳ йўли ҳозир жуда ғариб аҳволга келиб қолган. Бунга қисман Афғонистондаги хорижий иттифоқ кучларига таъминот элтаётган юк машиналари ҳам сабабчи.
Саланг шоҳ йўли бундан ярим асрча бурун, Шўро муҳандислари томонидан қурилган. Ушбу йўл Шўро аскарларининг Саланг довони орқали пойтахт Кобулга етиб олишларини осонлаштирган.
Сурат тагсўзи, Саланг шоҳ йўли бундан ярим асрча бурун, Шўро муҳандислари томонидан қурилган. Ушбу йўл Шўро аскарларининг Саланг довони орқали пойтахт Кобулга етиб олишларини осонлаштирган.
Покистон ўтган йил охирларида жанубий таъминот йўлини ёпиб қўяркан, жорий йилда Саланг шоҳ йўли Афғонистондаги хорижий иттифоқ қўшинлари учун муҳим аҳамият касб этди. Нато ойлаб шимолий таъминот йўли орқали келаётган захираларга боғланиб қолди.
Сурат тагсўзи, Покистон ўтган йил охирларида жанубий таъминот йўлини ёпиб қўяркан, жорий йилда Саланг шоҳ йўли Афғонистондаги хорижий иттифоқ қўшинлари учун муҳим аҳамият касб этди. Нато ойлаб шимолий таъминот йўли орқали келаётган захираларга боғланиб қолди.
Афғонистондаги кўпчилик Саланг шоҳ йўлининг ўйдим-чуқур бўлиб кетганига айнан Нато юк машиналари ва юк қалаштириб ташланган уловлар сабаб бўлган, дейди.
Сурат тагсўзи, Афғонистондаги кўпчилик Саланг шоҳ йўлининг ўйдим-чуқур бўлиб кетганига айнан Нато юк машиналари ва юк қалаштириб ташланган уловлар сабаб бўлган, дейди.
Чунки бу йўлдан тужжорий юк машиналари ҳам қатнайди. Айрим ҳайдовчиларнинг айтишларича, йўл назорати ходимларига пора беришса, юкларининг ҳаддан зиёд эканига ҳам қараб ўтиришмайди.
Сурат тагсўзи, Чунки бу йўлдан тужжорий юк машиналари ҳам қатнайди. Айрим ҳайдовчиларнинг айтишларича, йўл назорати ходимларига пора беришса, юкларининг ҳаддан зиёд эканига ҳам қараб ўтиришмайди.
Ҳайдовчиларнинг шикоят этишларича, йўл сатҳининг ёмонлиги машиналарини ишдан чиқариш билан бирга, ҳаётларини ҳам хавф остига қўяди.
Сурат тагсўзи, Ҳайдовчиларнинг шикоят этишларича, йўл сатҳининг ёмонлиги машиналарини ишдан чиқариш билан бирга, ҳаётларини ҳам хавф остига қўяди.
Авто-ҳалокатлар ва машиналарнинг бузилиб қолиши сабаб, йўл тиқилиб кетади. Ҳар йил қиш мавсумида эса, Саланг довонида юз берувчи қор кўчкилари инсоний талофатларга сабаб бўлмай қўймайди.
Сурат тагсўзи, Авто-ҳалокатлар ва машиналарнинг бузилиб қолиши сабаб, йўл тиқилиб кетади. Ҳар йил қиш мавсумида эса, Саланг довонида юз берувчи қор кўчкилари инсоний талофатларга сабаб бўлмай қўймайди.
Денгиз сатҳидан қарийб 4.000 метр баландликда жойлашган Ҳинди Қуш тоғлари орқали ўтувчи йўлак одамларнинг йўлларини 100 чақиримдан ортиқроққа қисқартирган. Бироқ йўл ўйдим-чуқур бўлиб кетгани, яхши ёритилмаслиги ва ҳаво алмашиниши ёмон экани боис, харсанглар оша ўтувчи 2.7 километрлик саёҳатни машаққатга айлантирган.
Сурат тагсўзи, Денгиз сатҳидан қарийб 4.000 метр баландликда жойлашган Ҳинди Қуш тоғлари орқали ўтувчи йўлак одамларнинг йўлларини 100 чақиримдан ортиқроққа қисқартирган. Бироқ йўл ўйдим-чуқур бўлиб кетгани, яхши ёритилмаслиги ва ҳаво алмашиниши ёмон экани боис, харсанглар оша ўтувчи 2.7 километрлик саёҳатни машаққатга айлантирган.
Саланг довони Афғонистонда кечган фуқаролар урушидан ҳам жабр кўрган. Толибоннинг йўлини тўсиш учун 1998 йилда Шимолий Иттифоқ жангарилари довонга кириш йўлини портлатиб юборишган.
Сурат тагсўзи, Саланг довони Афғонистонда кечган фуқаролар урушидан ҳам жабр кўрган. Толибоннинг йўлини тўсиш учун 1998 йилда Шимолий Иттифоқ жангарилари довонга кириш йўлини портлатиб юборишган.
2001 йилда АҚШ бошчилигида Толибон тузуми қулатилиши ортидан, Саланг шоҳ йўли Жаҳон Банкининг маблағига қайта таъмирланади.
Сурат тагсўзи, 2001 йилда АҚШ бошчилигида Толибон тузуми қулатилиши ортидан, Саланг шоҳ йўли Жаҳон Банкининг маблағига қайта таъмирланади.
Мана бу ҳайдовчининг айтишича, машиналарнинг ҳаддан зиёд кўплиги ва йўлнинг ёмонлиги сабаб, Кобул ва Мозори Шариф орасидаги етти соатлик йўлни 14 соатга босиб ўтишади.
Сурат тагсўзи, Мана бу ҳайдовчининг айтишича, машиналарнинг ҳаддан зиёд кўплиги ва йўлнинг ёмонлиги сабаб, Кобул ва Мозори Шариф орасидаги етти соатлик йўлни 14 соатга босиб ўтишади.
Покистон орқали ўтувчи жанубий таъминот йўлининг очилиши Саланг шоҳ йўлига тушаётган юкни бироз енгиллатиши мумкин. Аммо Афғонистондаги хорижий иттифоқ кучлари 2014 йилда чиқиб кетишга ҳозирлик кўришаркан, Саланг шоҳ йўлининг аввалгидан кўра ҳам кўпроқ тирбанд бўлиши тайин.
Сурат тагсўзи, Покистон орқали ўтувчи жанубий таъминот йўлининг очилиши Саланг шоҳ йўлига тушаётган юкни бироз енгиллатиши мумкин. Аммо Афғонистондаги хорижий иттифоқ кучлари 2014 йилда чиқиб кетишга ҳозирлик кўришаркан, Саланг шоҳ йўлининг аввалгидан кўра ҳам кўпроқ тирбанд бўлиши тайин.