Сурат тагсўзи, Жанубий Африканинг илк қора танли президенти марҳум Нельсон Манделанинг мотам маросимида дунёнинг қатор давлатлари раҳбарлари билан бирга минглаб оддий аҳоли вакиллари ҳам иштирок этишди.
Сурат тагсўзи, Видолашув маросими Нельсон Мандела сўнгги бор чиқиш қилган FNB стадионида бўлиб ўтди. Аммо учта йирик телевизион экранлар орқали ён-атрофга ҳам олиб узатилди.
Сурат тагсўзи, Ёмғир ёғаётгани боис, тўқсондан ортиқ давлат раҳбарлари учун мўлжалланган ўриндиқлар фақат улар келишлари арафасида очилди, холос.
Сурат тагсўзи, Маросимда иштирок этган юқори мартабали меҳмонлар орасида Жанубий Африканинг сўнгги оқ танли президенти Фре́дерик Ви́ллем де Клерк ва рафиқаси ҳам бор эди.
Сурат тагсўзи, Жанубий Африка президенти ўлароқ Нельсон Манделанинг ўрнига келган Табо Мбеки жаноблари ҳам аёли билан маросимда ҳозир эди.
Сурат тагсўзи, Нельсон Мандела ўтган пайшанба куни 95 ёшида ҳаётдан кўз юмганди. Стадионда одам тиқилиб кетганидан, киролмаганлар ҳам анчагина экани тахмин этилмоқда.
Сурат тагсўзи, Маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган мотам маросими тўрт соат давом этди.
Сурат тагсўзи, Дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари иштирокидаги бу каби маросим бу яқин ўртада кузатилмаганди.
Сурат тагсўзи, Маросим бўлиши режаланган стадионга кириш учун соатлаб ёмғир тагида турганлар ҳам бўлди. Аммо, шунга қарамай, одамларнинг кайфиятлари жуда кўтаринки эди.
Сурат тагсўзи, Одамлар кую қўшиқлари билан Нельсон Манделанинг ҳаётини тантана қилишга уринишарди.
Сурат тагсўзи, У ерда бўлган мухбиримизнинг айтишича, стадиондаги 95 минг ўриндиқдан биттасига кўз тикиб, юзлаб одамлар саҳар соат бешдан навбатга ҳам тизилиб олишган.
Сурат тагсўзи, Аммо жанубий африкаликлар қанчалик йирик бўлмасин, бугунги маросим билан кифояланадиган кўринишмайди. Улар якшанба кунги давлат миқёсидаги дафн маросимига қадар яна қатор тадбирлар билан марҳум президентлари билан кўнгилдагидек видолашишмоқчи.