Мафтункор табиат қудрати: Сицилиядаги вулқон отилди
Published
Этна тоғида отилган охирги вулқон кули туфайли Сицилия ороли шарқидаги Катания аэропорти ёпиб қўйилган.
Этна Оврўпонинг энг кўп отиладиган вулқонидир. У охирги бир неча ҳафта ичида бир неча марта отилиб, учоқ парвозлари йўналишларининг ўзгартирилишига сабаб бўлди.
Одатда тоғ бағридаги қишлоқлар аҳолиси хавфсиз ҳудудга кўчирилади, бироқ ҳозирча эвакуация зарурати туғилганича йўқ.
Этнанинг охирги энг йирик отилиши 1992 йилда содир бўлганди.