Минг чақиримдан сочни илғайдиган обсерватория самога йўл олди

Published

Оврўпо ўзининг Гая сателлитини фазога учирди. 740 миллион евро сарфланган обсерватория Жанубий Америкадаги Француз Гаянасида жойлашган Синнамари мажмуасидан маҳаллий вақт билан 06:12да кўтарилди.

Овсерватория самога чиққач миллиарддан ортиқ юлдузларнинг аниқ жойлашуви ва уларга бўлган масофани хариталаштиради.

Бу инсониятга Сомон йўли галактикаси қандай тузилганининг илк реалистик суратини кўришга имкон беради.

Гая шунчалар қудратлики, у 1000 чақиримлик масофадан соч толасини ҳам аниқ кўра олишга қодир. У аввал ҳеч ким кўрмаган янги сайёралар ва астероидларни ҳам қайд қилиши кутилади.