Сурат тагсўзи, Миср ва Сурия 1973 йилда кутилмаганда уруш очишар экан, у Синай ярим оролида Миср аскарлари йўлини тўсиб қўйган бўлимга бошчилик қилди. Бу амал Исроил урушда ғолиб чиқишига сабаб бўлди.
Сурат тагсўзи, Сиёсат уни чорлади. Бироқ у бир йилгина парламент аъзоси бўла туриб, 1975 йилда Бош Вазир Ицхак Рабинга хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ёлланди.
Сурат тагсўзи, Тез орада у яна парламентга қайтди ва 1981 йилда Бош Вазир Менахем Бегин томонидан Мудофаа Вазири этиб тайинланди.
Сурат тагсўзи, Икки йил ўтгач у 1982 йилда Ливан ишғолида қирғинларга масъул бўлганликда айбдор деб топилиб вазифасидан четлатилди. Исроил қарамоғидаги жамлоқларда юзлаб фаластинлик қочқинларнинг ўлдирилиши туфайли Шарон фаластинликлар нафрати нишонига айланди.
Сурат тагсўзи, Исроил ўнг-қанотчилари ҳуш кўрган Шарон қатор лавозимларга тайинланди. 1980 ва 90-йилларда у ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Ғазода яҳудийлар маҳаллалари қурилишида катта роль ўйнади.
Сурат тагсўзи, Шарон 1998 йилда Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди ва айни йили АҚШдаги музокараларда фаластинликлар билан ер назорати бўйича келишувга эришди. У ва Фаластин раҳбари Ёсир Арофат бир-бирига ишонмасди.
Сурат тагсўзи, 2000 йилда у мухолифат раҳбари бўла туриб, Қуддусда яҳудийлар Эҳром Тоғи, мусулмонлар эса Ҳарам ал-Шариф деб билувчи муқаддас мажмуага ташриф буюрди. Мусулмонлар қўзғолон кўтарди ва иккинчи интифода бошланди.
Сурат тагсўзи, Шарон 2001 йилда Исроилга тинчлик ва барқарорликни олиб келиш ваъдаси билан Бош Вазир лавозимига сайланди. Унинг қўли остида фаластинликларга қарши зўравонлик ошди.
Сурат тагсўзи, Шарон Ғарбий Соҳил ва Ғазода яҳудий жамлоқлар бўлишини истаган, бироқ 2005 йилги нозик қарори билан Ғазодан ўз қўшинлари ва яҳудий яшовчиларни олиб чиқди.
Сурат тагсўзи, Сиёсатдан ташқари эса у фермер эди. У Негев саҳросидаги Сдерот шаҳрига яқин фермасида оиласи билан вақт ўтказишга уринган.
Сурат тагсўзи, Шарон қайта сайланиши кутилганди, бироқ 2005 ва 2006 йилларда у юрак хуружларига учради. Охиргисида у комага тушиб, қайта ўзига қайтмади.