Sony сураткашлар мукофотига финалистлар эълон қилинди

Published

Sony сураткашлар мукофотига финалистлар эълон қилинди. Уларнинг баъзилари топширган суратларни мана бу кўргазмада томоша қилишингиз мумкин.

Sony World Photography Awards финалистлари эълон қилинди. Уларда турли фотографик усуллар ва мавзуларни кўриш мумкин. Шанхай шаҳри акс этган бу сурат Архен Шмитцга тегишли.
Сурат тагсўзи, Sony World Photography Awards финалистлари эълон қилинди. Уларда турли фотографик усуллар ва мавзуларни кўриш мумкин. Шанхай шаҳри акс этган бу сурат Архен Шмитцга тегишли.
Танлов иккига бўлинган: профессионаллар ва очиқ категория. Ата Муҳаммад Аднаннинг Бангладешдаги қаровсиз болалар сурати "Бир сония" категориясига тушди.
Сурат тагсўзи, Танлов иккига бўлинган: профессионаллар ва очиқ категория. Ата Муҳаммад Аднаннинг Бангладешдаги қаровсиз болалар сурати "Бир сония" категориясига тушди.
Карлотта Кардананинг Мод русумидаги жуфтликни акс этган асари профессионал "Портрет" категориясига кирди.
Сурат тагсўзи, Карлотта Кардананинг Мод русумидаги жуфтликни акс этган асари профессионал "Портрет" категориясига кирди.
Бу йил танловга 140 минг сурат топширилди. Чинг Бонг Ленг онаси қучоғидаги орангутанчанинг суратини топширган.
Сурат тагсўзи, Бу йил танловга 140 минг сурат топширилди. Чинг Бонг Ленг онаси қучоғидаги орангутанчанинг суратини топширган.
Денис Дайлюнинг "Она ва бола" номли сурати профессионал "Инсонлар" категориясига киритилди.
Сурат тагсўзи, Денис Дайлюнинг "Она ва бола" номли сурати профессионал "Инсонлар" категориясига киритилди.
Эммануэл Купе-Каломириснинг Исландия олган сурати профессионал "Табиат" категориясидан ўрин олди.
Сурат тагсўзи, Эммануэл Купе-Каломириснинг Исландия олган сурати профессионал "Табиат" категориясидан ўрин олди.
"Дунё воқеалари" категориясидан Эспозито Салваторенинг Неаполдаги гиёҳванд моддалар савдогарининг сурати ҳам ўрин олган.
Сурат тагсўзи, "Дунё воқеалари" категориясидан Эспозито Салваторенинг Неаполдаги гиёҳванд моддалар савдогарининг сурати ҳам ўрин олган.
Жорж Лукаснинг Вискас мушуклар озиқ-овқат бренди учун олган сурати "Ташқивот" категориясидан жой олди.
Сурат тагсўзи, Жорж Лукаснинг Вискас мушуклар озиқ-овқат бренди учун олган сурати "Ташқивот" категориясидан жой олди.
"Табиат ва Жонзотлар" категориясида Ҳасан Багларнинг мана бу ажойиб сурати ҳам бор.
Сурат тагсўзи, "Табиат ва Жонзотлар" категориясида Ҳасан Багларнинг мана бу ажойиб сурати ҳам бор.
Профессионал "Дунё воқеалари"га Бангладешда қулаб юзлаб ишчиларни ўлдирган бинодаги қутқарув ишлари акс этган сурат ҳам кирди.
Сурат тагсўзи, Профессионал "Дунё воқеалари"га Бангладешда қулаб юзлаб ишчиларни ўлдирган бинодаги қутқарув ишлари акс этган сурат ҳам кирди.
Қатор мукофотлар совриндори Кен Ҳерман ва видео журналист Тай Клан Бангладешга бориб, кислота қурбонлари бўлган аёлларнинг суратларини олганлар. Мана буниси "Портрет" категориясидан ўрин олди.
Сурат тагсўзи, Қатор мукофотлар совриндори Кен Ҳерман ва видео журналист Тай Клан Бангладешга бориб, кислота қурбонлари бўлган аёлларнинг суратларини олганлар. Мана буниси "Портрет" категориясидан ўрин олди.
"Инсонлар" категориясида Луиз Портер Эфиопиянинг Кара қабиласида олган мана бу ёш йигитлар сурати ҳам бор.
Сурат тагсўзи, "Инсонлар" категориясида Луиз Портер Эфиопиянинг Кара қабиласида олган мана бу ёш йигитлар сурати ҳам бор.
"Панорама" категориясига Муҳаммад Ризо Домирий Ганжийнинг фиш-ай усулида Эроннинг Широз шаҳри ҳаммомида олган сурати киритилди.
Сурат тагсўзи, "Панорама" категориясига Муҳаммад Ризо Домирий Ганжийнинг фиш-ай усулида Эроннинг Широз шаҳри ҳаммомида олган сурати киритилди.
"Спорт" категориясига кирган "Жангчи, Ота" сурати Хорхе Ҳерреранинг ҳаётини ҳужжатлаштирган. Муаллиф - Николай Линарес.
Сурат тагсўзи, "Спорт" категориясига кирган "Жангчи, Ота" сурати Хорхе Ҳерреранинг ҳаётини ҳужжатлаштирган. Муаллиф - Николай Линарес.
Софи Гаманд чўмилтирилган кучукчани суратга олиб, "Портрет" категориясидан ўрин олди.
Сурат тагсўзи, Софи Гаманд чўмилтирилган кучукчани суратга олиб, "Портрет" категориясидан ўрин олди.
Жаҳондаги энг йирик диний фестивал - Ҳиндистондаги Маҳа Кумб Мела фестивали. Волфганг Вейнҳард зиёратчиларга қўшилиб, мана бу суратни олган.
Сурат тагсўзи, Жаҳондаги энг йирик диний фестивал - Ҳиндистондаги Маҳа Кумб Мела фестивали. Волфганг Вейнҳард зиёратчиларга қўшилиб, мана бу суратни олган.
"Бир сония" категориясида Яо Ванг Чонгнинг эҳтиросларга чўмган келинчак сурати ҳам бор. Ғолиблар 18 мартда эълон қилинади.
Сурат тагсўзи, "Бир сония" категориясида Яо Ванг Чонгнинг эҳтиросларга чўмган келинчак сурати ҳам бор. Ғолиблар 18 мартда эълон қилинади.