Би-би-си Ҳалаб вайроналари орасида
Published
Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи Ҳалаб шаҳрида бўлиб қайтди.
Ҳалаб шаҳри бир пайтлар Сурия иқтисодининг юраги эди.
Бугун ўша гуллаб-яшнаган марказдан фақат вайроналар қолган.
Йирик шаҳарнинг 40 фоиз аҳолиси чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Ҳалабда қолганлар ҳам кечасию-кундузи ўлим таҳдиди остида яшайдилар.
Сурия ҳукумат кучлари шаҳардаги аҳоли масканларида яширинаётган террорчиларни нишонга олаётганини айтади.
Бироқ осмондан ташланаётган бомба бочкаларидан энг жабр кўраётганлар тинч аҳолидир.