Ҳиндистонда чойхўрлик анъанаси

Published

Ҳиндистонда чойхўрлик анъанаси

Чой Ҳиндистонда энг кўп ичиладиган ичимлик. Мамлакатда йилига 837 минг тонна чой истеъмол қилинади.
Сурат тагсўзи, Чой Ҳиндистонда энг кўп ичиладиган ичимлик. Мамлакатда йилига 837 минг тонна чой истеъмол қилинади.
Ҳиндистон кўчаларида чой сотувчиларни чой-валлаҳ дея атайдилар. Сантош улардан бири. 15 йилдан бери чой сотади.
Сурат тагсўзи, Ҳиндистон кўчаларида чой сотувчиларни чой-валлаҳ дея атайдилар. Сантош улардан бири. 15 йилдан бери чой сотади.
Ҳиндистон шимолида чойга занжабил қўшиб ичиш кенг тарқалган. Ишонилишича занжабилнинг соғлиққа фойдаси кўп ва қишда одамни иссиқ тутади.
Сурат тагсўзи, Ҳиндистон шимолида чойга занжабил қўшиб ичиш кенг тарқалган. Ишонилишича занжабилнинг соғлиққа фойдаси кўп ва қишда одамни иссиқ тутади.
Шобан Барва Калкутта шаҳрида чой сотади. Дўконини одатда кеч соат 10да ёпади, лекин диний мросимлар кунлари эрта саҳар 5 гача хўрандаларга хизмат қилади.
Сурат тагсўзи, Шобан Барва Калкутта шаҳрида чой сотади. Дўконини одатда кеч соат 10да ёпади, лекин диний мросимлар кунлари эрта саҳар 5 гача хўрандаларга хизмат қилади.
Ўтган йили диний мросим вақтидаги тасодифий ҳодиса туфайли бир йигит ҳалок бўлган вақтда ҳамма чойхонларга йиғилиб, уни хотирлашди.
Сурат тагсўзи, Ўтган йили диний мросим вақтидаги тасодифий ҳодиса туфайли бир йигит ҳалок бўлган вақтда ҳамма чойхонларга йиғилиб, уни хотирлашди.
Бир неча йиллар аввал чой Ҳиндистон учун анъанавий "кулҳар" номли пиёлаларда бериларди. Лекин ҳозирда асосан пластик идиш ёки темир термослар удум бўлган.
Сурат тагсўзи, Бир неча йиллар аввал чой Ҳиндистон учун анъанавий "кулҳар" номли пиёлаларда бериларди. Лекин ҳозирда асосан пластик идиш ёки темир термослар удум бўлган.
Тамил Наду вилоятида яшовчи Рукмани бутун умри чой баргларини териб келган. Тушлик вақтида эса ўзи ва ҳамкасбларини ҳам чой билан сийлайди.
Сурат тагсўзи, Тамил Наду вилоятида яшовчи Рукмани бутун умри чой баргларини териб келган. Тушлик вақтида эса ўзи ва ҳамкасбларини ҳам чой билан сийлайди.
Ганеш Ҳиндистондаги темир йўллар бўйлаб йўловчиларга чой таклиф қилувчи кўплаб чойфурушлардан бири.
Сурат тагсўзи, Ганеш Ҳиндистондаги темир йўллар бўйлаб йўловчиларга чой таклиф қилувчи кўплаб чойфурушлардан бири.
Чойфурушлик кўп ҳолларда авлоддан-авлодга ўтиб келадиган бизнес.
Сурат тагсўзи, Чойфурушлик кўп ҳолларда авлоддан-авлодга ўтиб келадиган бизнес.
Лалу Ядавнинг чой дўкони эса Ганга дарёси бўйидаги жасадни ёқиш мавзеси яқинида жойлашган. Ҳиндча дафн маросимлари у деярли ҳар куни гувоҳ бўладиган манзара.
Сурат тагсўзи, Лалу Ядавнинг чой дўкони эса Ганга дарёси бўйидаги жасадни ёқиш мавзеси яқинида жойлашган. Ҳиндча дафн маросимлари у деярли ҳар куни гувоҳ бўладиган манзара.