Насронийлар Мосулни ташлаб чиқмоқдалар

Published

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрини охирги бир неча кун ичида юзлаб насронийлар ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар.

Ироқнинг баъзи ҳудудларини босиб олиб, Халифалик эълон қилган ИШИД гуруҳи уларга ё Исломни қабул қилиш ёда ўлимга юз тутиш борасида ултиматум беришган.

Би-би-си мухбири Жияр Гол Мосулдан бош олиб чиққан насронийлар билан учрашган.