Жиҳодчи гуруҳларнинг қанча пули бор?
Би-би-си буюртмаси асосида олиб борилган янги тадқиқот натижаларига кўра, Ироқ ва Суриядаги "Исломий Давлат" дунёдаги энг бой жиҳодчи гуруҳ экан.
Тадқиқотлар гуруҳнинг йиллик даромади қарийб 1.5 миллион фунт стерлингга етишини кўрсатган.
Устига устак, дунёдаги энг кучли жиҳодий гуруҳлар сўнгги йилларга келиб, бойвачча ҳомийларига ҳам камроқ орқа қиладиган бўлишибди.
Бунинг ўрнига, нефть каби табиий захираларни сотиш, маҳаллий аҳолидан ўлпон олиш ва турли контрабанда йўлларининг назоратидан пул ишлашга ўтишибди.
Янги тадқиқотнинг ўзи эса, Британиянинг Қироллик Бирлашган Хизматлар Институти томонидан олиб борилган.
Дунёдаги йирик жиҳодий гуруҳларнинг бугунги бойликларини рақамларда томоша қилинг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002