Таниш манзаралар: Москва метроси 80 ёшда

Published

Собиқ Шўролар даврида энг машҳур метролардан бири бўлган Москва метроси шу кунларда 80 ёшни қаршилади. Москва метросининг узоқ йиллик тарихи нималардан ҳикоя қилади?

Москва метросининг кичиккина мана бу шохобчаси эрта тонгда 10.000.000 га яқин пойтахтликни ўз бағрида олади.
Сурат тагсўзи, Москва метросининг кичиккина мана бу шохобчаси эрта тонгда 10.000.000 га яқин пойтахтликни ўз бағрида олади.
1953 йилда барпо этилган ва Украинага бағишланган "Киевская" метро бекати, айниқса, хорижлик сайёҳлар орасида машҳур. Бугун бу икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларга жиддий дарз етган эса-да, девордаги тасвирлар ҳалиям ўз рангини йўқотмаган.
Сурат тагсўзи, 1953 йилда барпо этилган ва Украинага бағишланган "Киевская" метро бекати, айниқса, хорижлик сайёҳлар орасида машҳур. Бугун бу икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларга жиддий дарз етган эса-да, девордаги тасвирлар ҳалиям ўз рангини йўқотмаган.
Бугун миллионлаб пойтахтликларга янгича русумдаги замонавий поездлар фаолият кўрсатади. Уларнинг шовқини ҳам кам. Шу боис, мазза қилиб мусиқа тинглаб кетишингизга деярли ҳалақит қилмайди.
Сурат тагсўзи, Бугун миллионлаб пойтахтликларга янгича русумдаги замонавий поездлар фаолият кўрсатади. Уларнинг шовқини ҳам кам. Шу боис, мазза қилиб мусиқа тинглаб кетишингизга деярли ҳалақит қилмайди.
Москва метроси бекатларининг сони ва узунлиги бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Йўловчиларининг сони ҳисобига Лондон ва Нью-Йоркни ҳам ортда қолдириб кетади. Аммо ҳеч бир жиҳатдан Шанхай ёки Пекиндагиси билан беллашолмайди.
Сурат тагсўзи, Москва метроси бекатларининг сони ва узунлиги бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Йўловчиларининг сони ҳисобига Лондон ва Нью-Йоркни ҳам ортда қолдириб кетади. Аммо ҳеч бир жиҳатдан Шанхай ёки Пекиндагиси билан беллашолмайди.
Аммо қолган рақибларидан фарқли тарзда, Москва метросининг асосий сарф-харажати давлат ҳисобидан. Шу боис ҳам, метро чиптаси анча арзон: 1 АҚШ долларига етиб-етмайди. Бу чиптага истаган вақтда хоҳлаган бекатингизгача сафар қилишингиз мумкин бўлади.
Сурат тагсўзи, Аммо қолган рақибларидан фарқли тарзда, Москва метросининг асосий сарф-харажати давлат ҳисобидан. Шу боис ҳам, метро чиптаси анча арзон: 1 АҚШ долларига етиб-етмайди. Бу чиптага истаган вақтда хоҳлаган бекатингизгача сафар қилишингиз мумкин бўлади.
Москва метросининг яна бир кўҳна, аммо марказий бекатларидан бири - "Павелецкая" бўлади. Бу бекат Иккинчи Жаҳон уруши пайтида қурилган. Аммо ўша пайтда эскалаторлари Ленинград қамали сабаб ишдан чиққани боис, поездларнинг бу бекатда тўхташлари имконсиз бўлган.
Сурат тагсўзи, Москва метросининг яна бир кўҳна, аммо марказий бекатларидан бири - "Павелецкая" бўлади. Бу бекат Иккинчи Жаҳон уруши пайтида қурилган. Аммо ўша пайтда эскалаторлари Ленинград қамали сабаб ишдан чиққани боис, поездларнинг бу бекатда тўхташлари имконсиз бўлган.
Кремль яқинидаги "Инқилоб майдони" бекати эса, худди авваллари бўлгани каби ҳозир ҳам сураткашлар орасида энг машҳури...
Сурат тагсўзи, Кремль яқинидаги "Инқилоб майдони" бекати эса, худди авваллари бўлгани каби ҳозир ҳам сураткашлар орасида энг машҳури...
Бу эса, 1944 йилда ёнгинасидаги корхона сабаб, "Электрозаводская" номини олган метро бекати. Сўнгги йилларда Москва метроси янада тармоқ отиб бормаяптими, тез орада бу бекатнинг ҳам "сингилли" бўлиши кутилаяпти.
Сурат тагсўзи, Бу эса, 1944 йилда ёнгинасидаги корхона сабаб, "Электрозаводская" номини олган метро бекати. Сўнгги йилларда Москва метроси янада тармоқ отиб бормаяптими, тез орада бу бекатнинг ҳам "сингилли" бўлиши кутилаяпти.
Шўролар даврида қурилган илк метро бекатларида бўлгани каби бу ерда ҳам асосан ишчилар синфи улуғланувчи тасвирлар кўзга ташланади.
Сурат тагсўзи, Шўролар даврида қурилган илк метро бекатларида бўлгани каби бу ерда ҳам асосан ишчилар синфи улуғланувчи тасвирлар кўзга ташланади.
Бошқа томондан, Москва метроси ҳам террорчилар ҳужумларининг нишонига айланмай қолмаган. Шундай ҳужумлардан бири 2004 йилда "Автозаводская" бекатида юз беради ва 41 инсоннинг умрига зомин бўлади.
Сурат тагсўзи, Бошқа томондан, Москва метроси ҳам террорчилар ҳужумларининг нишонига айланмай қолмаган. Шундай ҳужумлардан бири 2004 йилда "Автозаводская" бекатида юз беради ва 41 инсоннинг умрига зомин бўлади.
Москва метроси ўзининг юбилей ёшини 1935 йилдан буён қўлланиб келинган поездларининг ўзига хос намойиши билан ҳам нишонлади. Мана бу пойтахтликларга хизмат кўрсатган илк поезд бўлади ва 1978 йилгача Москва бекати йўлларида бемалол чидаб берган.
Сурат тагсўзи, Москва метроси ўзининг юбилей ёшини 1935 йилдан буён қўлланиб келинган поездларининг ўзига хос намойиши билан ҳам нишонлади. Мана бу пойтахтликларга хизмат кўрсатган илк поезд бўлади ва 1978 йилгача Москва бекати йўлларида бемалол чидаб берган.
Москва метроси худди рус балети каби Шўролар Иттифоқининг ўзи қолиб, четда ҳам ҳурмат қозонган иккита нарсадан биттаси бўлган.
Сурат тагсўзи, Москва метроси худди рус балети каби Шўролар Иттифоқининг ўзи қолиб, четда ҳам ҳурмат қозонган иккита нарсадан биттаси бўлган.
Режаларга мувофиқ, Москва бекати 2015 йилга бориб 327 дан 650 километрга узанади. Кўзда тутилаётган янги бекатларнинг учдан бир қисмини келаси 5 йил ичида қуриб битказиш режаланган. Аммо Россиядаги жорий иқтисодий инқироз бунга қанчалик таъсир қилиши-қилмаслиги, ҳозирча, маълум эмас.
Сурат тагсўзи, Режаларга мувофиқ, Москва бекати 2015 йилга бориб 327 дан 650 километрга узанади. Кўзда тутилаётган янги бекатларнинг учдан бир қисмини келаси 5 йил ичида қуриб битказиш режаланган. Аммо Россиядаги жорий иқтисодий инқироз бунга қанчалик таъсир қилиши-қилмаслиги, ҳозирча, маълум эмас.
Ёшми-кекса, бойми-камбағал, барча пойтахтликлар кунига ёки ҳафтасига бир марта, албатта, Москва метросидан фойдаланишади.
Сурат тагсўзи, Ёшми-кекса, бойми-камбағал, барча пойтахтликлар кунига ёки ҳафтасига бир марта, албатта, Москва метросидан фойдаланишади.