Президент Ғани: ‘Афғон қочқинларига ачинмайман’
Published
Афғонистон раҳбари ҳаётини тақдирнинг ҳукмига ҳавола этиб, Шимолий Оврўпо сари юз тутаётган ўн минглаб фуқароларига нисбатан шундайин қатъий мавқеъни изҳор этди.
“Менда уларга ачиниш ҳисси йўқ”, - деб айтган президент Муҳаммад Ашраф Ғани Би-би-си мухбири Ялда Ҳаким билан суҳбатида.
Афғонистон президенти, ўз ўрнида, урушлар ичидаги мамлакатини қайта оёққа қўйиш учун ўз фуқароларини ортга қайтишга ҳам даъват қилган.
Би-би-си суҳбатида батафсилроқ.