Истанбулнинг азон саслари

Published

Истанбулга илк бор ташриф буюрган сайёҳнинг хотирасида муҳрланиб қоладиган нарсалардан бири шубҳасиз, сонсиз-саноқсиз миноралардан янграётган азон садоларидир.

Истанбулнинг ўз аҳолиси учун эса, азон-хотиранинг то ўзи.

Миллий, диний ва тарихий хотира.

Бу хотира қаърига янада чуқурроқ назар ташлашга уринган одам унда шуурни, турклик ва мусулмонлик шуурини кўради.

Истанбулнинг фатҳидан хабардор одам учун эса ҳар сафар миноралардан азон янграган пайт икки қитъа устида ўтирган муаззам шаҳар қайтадан фатҳ этилаётгандек туюлса? ажаб эмас.

Худди азон саслари овоз кучайтиргичлардан эмас-да, тарихнинг қаъридан келаётгандек.

Истанбулнинг беш ярим асрдан кўпроқ исломий тарихи қаъридан...

Шаҳарда ҳаётнинг оқиши қанчалик шиддатли бўлса, азон шунчалик сокин ва соҳир.

Бунга иймон келтириш учун албатта, иймонга келган бириси ёки мусулмон бўлиш шарт эмас.

"Ибодат уйқудан яхши-ку," деб ёзади Истанбулга ҳар сафарида азон овозидан уйғониб кетишини айтган ажнабий сайёҳлардан бири.

Оллоҳга иймон келтирган шаҳар-Истанбул.

Туркияда ижодий сафарда бўлган таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон кечинмалари.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг