2010 йил: Жаҳон спорт оламида юз берган энг муҳим воқеалар - томоша қилинг
Published
Суратларда - томоша қилинг
Сурат тагсўзи, Италиянинг "Интер"(Милан)и португалиялик таниқли мураббийси Жозе Моуриньо бошчилигида бир йилнинг ичида ҳам мамлакат чемпиони ва ҳам Олмониянинг "Бавария" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси чемпиони бўлди. Аммо шу йилнинг ўзида Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал"ига ўтиб, уларни доғда қолдирди
Сурат тагсўзи, Футбол бўйича Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, Испания ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпиони бўлди. Испания миллий терма жамоасига оламшумул ғалабани келтирган илк ва ягона тўпни финал учрашувида ҳолландлар дарвозасига "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста киритди
Сурат тагсўзи, Англиялик гольфчи Ли Вествуд Тайгер Вудснинг беш йиллик ҳукмронлигига якун ясаб, жаҳонда биринчи рақамли спортчига айланди. Тайгер Вудснинг шахсий ҳаётига боғлиқ машмашалар эса, дунё матбуотининг асосий хабарларидан бирига айланди
Сурат тагсўзи, "Ред Булл" жамоасининг пойгачиси Себастьян Феттель Абу Дабида бўлиб ўтган сўнгги Гран-при мусобақаларида ғолиб чиқиб, илк бор "Формула-1" чемпиони бўлди
Сурат тагсўзи, 2010 йилнинг декабр ойида ФИФА 2018 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонликни Россияга беришга қарор қилди. Мезбонликка асосий даъвогарлардан саналган Англия эса, овоз беришларнинг биринчи босқичидаёқ учиб кетди
Сурат тагсўзи, Хитойда бўлиб ўтган 16-Осиё Ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олтмишга яқин медалларни қўлга киритиб, Марказий Осиё давлатлари орасидан иккинчи яхши натижани кўрсатди
Сурат тагсўзи, 16-Осиё Ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоасига илк олтин медални таниқли дзюдочи Ришод Собиров келтирди