Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Бразилиа

Published

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Бразилиа

Харита

Машҳур меъмор Оскар Нимейер лойиҳаси Бразилиа шаҳрини меҳмонхоналар, банклар, элчихонаю дала ҳовлилари сингари кўплаб мавзеларга бўлиб ташлаган.

Бразилиа шаҳрига 1960 йилда янги пойтахт сифатида асос солинганди
Сурат тагсўзи, Бразилиа шаҳрига 1960 йилда янги пойтахт сифатида асос солинганди

Аэроплан шаклидаги шаҳар марказида муҳташам меъморий бинолар қад кўтарган.

Жиноят даржаси мамлакатнинг бошқа шаҳарларига нисбатан пастроқ. Бироқ Бразилиадаги табақалашув муаммоси атрофидаги шаҳарчаларда яққол кўзга ташланади.

Бу ерларда жиноятчилик урчиган.

Стадион

Манэ Гарринча Миллий Стадиони. 70,042 томошабинга мўлжалланган
Сурат тагсўзи, Манэ Гарринча Миллий Стадиони. 70,042 томошабинга мўлжалланган

Учрашувлар

  • 15 июн – Швейтсария – Эквадор
  • 19 июн – Колумбия – Фил Суяги Қирғоғи
  • 23 июн – Камерун – Бразилия
  • 26 июн – Португалия – Гана
  • 30 июн – "E" 1 ўрин - "F" гуруҳи 2 ўрин
  • 05 июл – Чорак финал
  • 12 июл – Учинчи ўрин учун ўйин

60-йилларда Бразилия футбол юлдузи номига аталган стадион шаҳар марказида жойлашган.

Аммо Бразилиада футбол унчалик машҳур бўлмагани учун танқидчилар бу гал ҳам пул ҳавога соврулганини айтишади.

Маҳаллий расмийлар футбол ойи қизиқарли ўтиши учун шаҳарда турли кўнгилочар тадбирларни ташкиллаштиришни режалаштиришмоқда.

Таом ва ичимликлар

 Пекуи турли таомларда ишлатилади: товуқдан тортиб балиқ ва музқаймоққача
Сурат тагсўзи, Пекуи турли таомларда ишлатилади: товуқдан тортиб балиқ ва музқаймоққача

"Кандангослар" (Бразилиада туғилганлар) тан олишни исташмайди, аммо шаҳардаги баъзи жиҳатлар уни ўраб турган штат - Гоясдан ўзлаштирилган.

Бразилиага йўлингиз тушса, Гояснинг машҳур пекуиси қўшилган бирор таомни татиб кўринг. Йирик баргли бу кичик мева ҳақида фикрлар турлича. Бир пайтлар пекуини гуручли емакларга маза бериш мақсадида ишлатишган.

Тунги ҳаёт

Пешайвонли барлар мижозлар учун ирланд ва олмон барлари билан рақобат қилишади
Сурат тагсўзи, Пешайвонли барлар мижозлар учун ирланд ва олмон барлари билан рақобат қилишади

Бразилиадаги кўнгил очар масканлар ҳақида маълумотлар сир сақланади: аксарият тунни дўстлари ё бўлмаса дўстлари таклиф қилган давраларда ўтказишади.

Шаҳардаги истироҳат масканлари ҳақида аниқроқ маълумот олишингиз учун бирор бразилиалик билан танишишни тавсия қиламиз.

Аввалига эса "Шимол 408" мавзесига боринг. Бразилиа Университетига яқин жойлашган бу мавзеда барлар, ресторанлар ва жонли мусиқа ижро этилувчи масканлар жуда кўп.

Харид

Ўз уйингизни Бразилианинг "Атос Булкао" пардалари билан безатинг
Сурат тагсўзи, Ўз уйингизни Бразилианинг "Атос Булкао" пардалари билан безатинг

Аксар хорижлик сайёҳлар Бразилианинг ўзига хос архитектурасидан ҳайратга тушишади, аммо оз сонли инсонларгина унинг бир бўлагини ўзлари билан олиб кетиш мумкинлигини билишади.

Бу парча "Атос Булкао" пардаларидир. Бундай пардалар 1960-йилларда Бразилиадаги ҳар бир йирик бинога алоҳида рангда тайёрланган.

Меҳмонхоналар

Оз сонли инсонларга шаҳар марказидаги жамлоқдан жой топиш насиб қилади
Сурат тагсўзи, Оз сонли инсонларга шаҳар марказидаги жамлоқдан жой топиш насиб қилади

Жаҳон Кубоги учун махсус режаланган йирик жамлоқ қурилиши охирига етмай қолди.

Бироқ стадион яқинида жойлашган жамлоқдан ўрин топиш мумкин. Аммо бунинг учун маҳаллий ҳокимиятдан рухсатнома олиш керак бўлади.

Ана ўшандагина сиз Бразилиа жамлоғида яшаган ос сонли меҳмонлардан бирига айланасиз.