Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Сан-Паулу

Published

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Сан-Паулу

Харита

Сан-Паулу - Бразилиянинг энг йирик ва энг сераҳоли шаҳри.
Сурат тагсўзи, Сан-Паулу - Бразилиянинг энг йирик ва энг сераҳоли шаҳри.
Сан-Паулу - Жунбий Америкадаги энг йирик шаҳар
Сурат тагсўзи, Сан-Паулу - Жунбий Америкадаги энг йирик шаҳар

11 миллионга яқин аҳолиси бўлган Сан-Паулу Жанубий Америкадаги энг йирик шаҳар ҳисобланади.

Бу шаҳарда юзга яқин миллат ва элатлар яшайди.

Жумладан, Япониядан ташқарида яшовчи энг йирик япон жамоаси ҳам шу шаҳарда истиқомат қилади.

Осмон ўпар биноларга тўла Сан-Паулуда дунёнинг баъзи йирик ширкатлари бош қароргоҳлари жойлашган.

Сан-Паулу, шунингдек, Бразилиянинг энг йирик маданий ва савдо маркази ҳамдир.

Бироқ, у Бразилиянинг жиноят энг кўп содир этилувчи шаҳарлари қаторига ҳам киради.

Стадион

Сан-Паулу Аренаси 68,000 томошабинга мўлжалланган.
Сурат тагсўзи, Сан-Паулу Аренаси 68,000 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 12 июн, Бразилия – Хорватия ● 19 июн, Уругвай - Англия ● 23 июн, Нидерландия - Чили ● 26 июн, Жанубий Корея - Белгия ● 01 июл, "F" гуруҳи 1 ўрин - "E" гуруҳи 2 ўрин ● 09 июл, Чорак финал

Бу стадион Бразилиядаги энг машҳур клубларидан бири "Коринтианс" учун ҳам маҳаллий майдон ҳисобланади.

Стадион томи мухлислар шовқинини икки баравар кучайтиришга мослаб қурилган.

Уни қуриш пайтида уч ишчи ҳалок бўлгани сабаб Бразилия футбол федерацияси ФИФА танқидларига учради.

Таом ва ичимликлар

 "Коксия"нинг сўзма-сўз "оёқ сони" деган маънони англатади
Сурат тагсўзи, "Коксия"нинг сўзма-сўз "оёқ сони" деган маънони англатади

Паулуликлар сизга дунёнинг энг яхши питсапазлари эканликларини исботлашга уринишади.

Ҳаттоки, япон миллий таомларини тайёрлашда биринчи эканликларини даъво қилишади.

Аммо, тан олиш керак, "Коксиня", яъни товуқ кабоб пиширишда Сан-Паулу аҳолиси мамлакатда ном чиқарган.

Тунги ҳаёт

 Сан-Паулунинг Вила Маделана мавзеси кечалари доимо гавжум
Сурат тагсўзи, Сан-Паулунинг Вила Маделана мавзеси кечалари доимо гавжум

Сан-Паулуда истаган нарсангизни топа оласиз, аммо тунги тарабхона ва клублар шаҳарнинг қоқ марказидаги Августина кўчасида жойлашган.

Вила Мадаленадаги барлар ва ресторанлар ҳам маҳаллий аҳолининг севимли жойларидан ҳисобланади.

Харид

 Бразилия қаҳва етиштириш бўйича дунёда етакчилик қилади
Сурат тагсўзи, Бразилия қаҳва етиштириш бўйича дунёда етакчилик қилади

Олий навли қаҳва турларини айнан Сан-Паулуда топиш мумкин.

Таажжубланарли жойи шундаки, олий навли қаҳва супермаркетларда сотилмайди.

Зеро, аксар бразилияликлар ўз ватанларида етиштирилган кўплаб олий навли маҳсулотларни сотиб олиш қурбига эга эмаслар.

Сифатли қаҳвани “gourmet” cўзи битилган қиммат ресторан ва дўконлардан сотиб олишингиз мумкин.

Нархлар ҳам сифатига яраша.

Нақлиёт

Сан-Паулуда велосипед миниш оммалашиб бормоқда
Сурат тагсўзи, Сан-Паулуда велосипед миниш оммалашиб бормоқда

Бу улкан шаҳарда Бразилиядаги энг йирик велосипед кира тизими йўлга қўйилган. Сан-Паулуда 150та велосипед станцияси мавжуд.

Велосипед ҳайдовчилар сони ҳам вақт ўтган сайин ортиб бормоқда.

Аксар велосипед йўлаклари фақат шанба ва якшанба кунлари очиқ бўлади.

Сан-Паулу футбол аренасига велосипедда бориш машаққатли бўлиши турган гап.