Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Манаус
Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.
Манаус
Харита

Манаус шаҳри номи Манаус ҳинду қабиласи номидан келиб чиққан. Колониялаштиришга қарши кураш олиб борган бу қабила кейинчалик қирилиб кетган.

Сурат манбаси, BBC World Service
Шаҳар каучук ишлаб чиқариш ривожланган 19 асрда кенгайди.
Айнан шу даврда қурилган опера театри Манаус ифтихори ҳисобланади.
Манаус эркин савдо ҳудуди мақомига эга.
Бу шаҳарни ялпи ички даромад бўйича Бразилия штатлари пойтахтлари орасида еттинчи ўринга олиб чиққан.
Ижтимоий нотенглик ва режасиз қурилишлар шаҳар муаммолари сирасига киради.
Стадион

Сурат манбаси, BBC World Service
Учрашувлар
● 14 июн, Англия - Италия ● 18 июн, Камерун-Хорватия ● 22 июн, АҚШ - Португалия ● 25 июн, Ҳондурас - Швейтсария
Бразилия футболи маркази бўлмаса ҳамки, Амазониа Стадиони дунёнинг гўзал яшил майдонларидан бирига айлантирилган. Бироқ, стадионни қуриш чоғида тўрт қурувчининг ҳалок бўлиши аҳоли эътирозларрига сабаб бўлди.
Таом ва ичимликлар

Сурат манбаси, BBC World Service
"Арапайма", "Тамбики", "Матрикси" ва "Жараки": бундай балиқ турлари номларини фақат Манаусда эшитасиз.
Уларнинг ҳаммаси татиб кўришга арзийди.
Ва умид қиламизки, сизда "Бодо" балиғидан тайёрланган шўрвага эҳтиёж бўлмайди.
Бу шўрва бош оғриғига даво дейишади.
Тунги ҳаёт

Сурат манбаси, BBC World Service
"Бой Бумба" байрами катталигини Бразилиядаги либослар карнавалларига тенглаштирса бўлади.
Бу байрам пайтида қайта тирилган буқа достони ўқилади.
Асосий байрам ию ойи охирида Паринтис шаҳрида бўлиб ўтса-да, унга тайёргарлик асносида уюштириладиган консертлар Манаусда ўтказилади.
Бундай консертларни маҳаллий аҳоли "Бар до Бой" деб атайди.
Харид
IMAGE GOES HERE: manaus_shopping_inlaid_woodwork CAPTION: Маҳаллий устахоналарда чўпдан беқиёс сувенирлар тайёрланади Манаусда чўпдан турли ҳадиялар тайёрлаш кенг тарқалган. Ҳадия сотиб олмоқчи бўлсангиз, шаҳарнинг энг номдор устахоналарида чўпга ишлов берилган заргарлик сандиқчаларига эътибор қаратинг.
Нақлиёт

Сурат манбаси, BBC World Service
Манаусда машиналар кўплигидан мотоцил таксилар хизмати йўлга қўйилган.
Агар кўнглингиз саргузаштни қумсаб қолса, мото-таксиларга миниб кўринг.
Мотоцилк таксилар ҳақидаги қонун яқинда кучга киргани учун Манаусда ҳужжатсиз киракашлар талайгина.
Маҳаллий аҳоли сариқ ёки пушти камзулли ҳайдовчилар хизматидан фойдаланиш ва энг аввало ҳайдовчидан ҳужжат талаб қилиш керак дейишади .
Меҳмонхоналар

Сурат манбаси, BBC World Service
Манаус ташқарисида (қайиқда ярим соатдан икки соатча узоқликда) ўрмон меҳмонхоналари бор.
Бразилия ўрмонлари манзарасини кўришни орзу қилганларга айнан шундай меҳмонхоналарга боришни тавсия қиламиз.
Аммо, Манаусга сафардан мақсад Жаҳон Кубоги матчларини томоша қилиш бўшлса, ўрмон меҳмонхоналари бир оз узоқлик қилиши мумкин.
Шаҳарга қайтгач, стадионга етиб бориш учун автомобилда яна камида ярим соат юришингиз керак бўлади.



























