Равшан Эрматов Бразилияга йўл олди

Ўзбекистон ҳукуматига тегишли "Жаҳон" хабар агентлиги хабар беришича, ФИФАнинг ўзбекистонлик ҳакамлари гуруҳи Равшан Эрматов бошчилигида Бразилияга учиб кетганлар.
Улар 12 июндан 13 июлгача Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон кубогида ҳакамлик қиладилар.
Ўзбекистон футбол федерацияси хабар қилишича, жаноб Эрматовга унинг яна бир ватандоши Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам берадилар.
Жаҳон кубогида ҳакамлик қилиш Оврўподан тўққизта, Жанубий Америкадан бешта, Осиёдан тўртта, Африкадан учта, Шимолий Америкадан учта, Тинч Уммони ҳавзасидан битта ҳакамлар гуруҳига юклатилган.
Равшан Эрматов Жаҳон кубогига МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларидан жалб қилинган ягона ҳакамдир.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002



























