Божхона иттифоқи носвойни тақиқлади

Божхона Иттифоқига аъзо давлатлар - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия носвойни мамлакатга олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сақлашни ман қилишди.
Ўзбекистондаги нашрлар хабар қилишича, бу ҳақида мамлакат божхона қўмитаси хорижга чиқаётган фуқароларни огоҳлантирди.
Носвойни бу мамлакатларга олиб чиқиш, у ерда сотиш, ишлаб чиқариш ёки сақлашга уринган шахслар жиноий жавобгарликка тортилишлари айтилади.
Носвой чекилмайдиган тамаки тури бўлиб, Марказий Осиёда кенг тарқалган.
У аксар Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб эркин сотилади, аммо фақат Туркманистонда 2008 йилда ман этилган.
Охирги йилларда унинг Россия ёшлари орасида қўлланилиши авж олган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























