Каримов меросининг қайси жиҳатларини сақлаб қолиш керак?

сиёсатшунослар
Published

1 сенятбр куни ok.ru сайтидаги BBC Uzbek саҳифасида жонли мулоқот мавзуси Каримов меросига бағишланди. Каримов вафотидан бир йил ўтар экан, янги Президент Шавкат Мирзиёев амалда Каримов меросининг айрим жиҳатларидан воз кечаётгандек таассурот қолдирмоқда.

Тошкентдан сиёсатшунос Фарҳод Толипов Ўзбекистонда Президент Мирзиёев бошчилигида жуда кўп ўзгаришлар қилинганини айтади.

"Бу ўзгаришларни бир эшиттиришда айтиб тугаиб бўлмайди. Лекин энг муҳимларидан 1-2 тасини санасам, авваламбор, жараённи ички ва ташқи сиёсатга бўлиш керак. Мирзиёев ўзининг ташқи сиёсатидла Марказий Осиё деб белгилаган", дейди у.

Толиповнинг айтишича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаси жонланган. Олий даражадаги саммитлар ва учрашувлар бошланиб кетган.

Сиёсатшунос маълум сабабларга кўра Марказий Осиёда ингетрациялдашув жараёнлари 2005 йилдан сўнг секинлашиб қолганини айтади.

"Марказий Осиёда интеграциялашиши жараёни айнан Ислом Каримов туфайли тўхтаб қолди, деб бўлмайди. Чунки Қаримов Марказий Осиё давлатларининг яқинлашувини бошлаганлардан эди. Бунинг бир неча сабаблари бор", - дейди Фарҳод Толипов.

Америкада истиқомат қилувчи собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев Каримовнинг қўшнилар билан ёпиқ сиёсати халқни ихоталаб, унинг устидан кўпроқ ҳукм ўтказиш ва бошқа мамлакатларни ўзига бўйсиндириш бўлган, дейди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02