Ўзбекистон милицияси қонундан ташқари тизимми?

Published
Ўзбек милиционерлари
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда ҳанузгача милиция фаолиятини тартибга соладиган махсус қонун қабул қилинмаган

Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов 25-октябр - Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ўнлаб милиционерларни давлат мукофотлари билан тақдирлаган.

Ички ишлар идоралари ходимлари тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини сақлагани учун "Меҳнат шуҳрати", "Шон-шараф", "Дўстлик" каби орден ва медалларга муносиб кўрилгани айтилади.

Бундан олдин Ўзбекистон Сенати хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар ходимлари оилаларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадидаги қонунни ҳам маъқуллаганди.

Аммо, ўз мустақиллигининг 19 йиллигини нишонлаган Ўзбекистонда ҳанузгача милиция фаолиятини тартибга соладиган махсус қонун қабул қилинмаган ва ҳуқуқ фаолларига кўра, ушбу холат милицияни амалда жавобгарликдан озод қилади.

Биз Париждан инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубовга боғланиб, ўзбек милициясининг ҳозирги мақомига муносабатини сўрадик:

Сизнинг ушбу масалага муносабатингиз қандай?

Электрон почтамиз: uzbek@bbc.co.uk

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124

Ўзбекистонда bbcuzbek.com га кириш йўли uzbekweb.net орқали