Тошкент технопаркида портлаш содир бўлган

Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган технопаркда 9 июн куни кечки пайт ёнғин ва портлаш содир бўлган.
Айтилишича, ёнғин технопаркнинг бўлимларидан бирида, газ баллонларнинг портлаши оқибатида келиб чиққан.
Гувоҳларга кўра, портлаш бир неча бор юз берган ва овози жуда кучли бўлган. Ёнғин шуъласи шаҳарнинг турли чеккаларида ҳам кўринган.
Ёнғин ярим кечада тўхтатилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, ҳодиса ҳақида дастлаб расман хабар берилмаган.
Бироқ ҳодиса лавҳалари акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Гувоҳлар воқеа жойидан олинган видеоларни Фейсбук, Телеграм саҳифаларига жойлаганлар.
Сўнгра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бўлганини тасдиқлаган.
Тошкент Тўқимачилик комбинати ўрнида ташкил қилинган технопаркда 2013 йилдан бери кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналари фаолият юритиб келади.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.



























