Британия разведкаси раҳбари: "Россия - ИД билан урушга тўсиқ"

Сурат манбаси, PA
Британия махфий разведка хизмати - МИ-6 раҳбари Алекс Янгернинг айтишича, ўзини "Исломий Давлат" деб атовчи экстремистик гуруҳнинг жиҳодчилари Британия ва унинг иттифоқчиларига ҳужумларни тайёрлаяпти.
Янгерга кўра, бу Россиянинг "Сурия президенти Башар Ассадга мухолиф томонларни йўқ қилиш" ҳаракатлари манзарасида юз бермоқда.
МИ-6 раҳбари Россиянинг Суриядаги амалларини танқид қилди. Унинг айтишича, Москва Ассаднинг барча рақибларини террористга чиқариш билан "Исломий Давлат"га қарши курашга қаршилик қилмоқда.
"Россия ва Сурия тизими Сурияни саҳрога айлантириб, бунга тинчлик деб ном беришмоқчи. У ердаги инсоний ҳалокат юракни эзади", - деди Янгер.
Янгер 2014 йилда МИ-6 раҳбари лавозимига тайинланганидан бери, бу унинг илк оммавий чиқишидир. Унинг айтишича, ҳозирда Британия "террорчиларнинг мисли кўрилмаган хавфи"га юз тутмоқда.
"Мен бу сўзларни гапириб турган бир вақтнинг ўзида ИДнинг яхши ташкиллаштирилган кучлари Британия ва унинг иттифоқчиларига қарши зўравонлик амалларини режалашаяпти. Ҳарбий аҳвол уларга халақит бермайди, уларга ҳатто Сурия чегараларидан чиқиш ҳам шартмас", - деди Алекс Янгер.
У 2013 йилдан бери Британияга қарши 12та террор амали бартараф қилинганини билдирди.
Аввал ҳам Ғарб давлатлари Россияни ИД ва Сурия ҳукуматига қарши Ғарб қўллаб-қувватлови билан курашаётган "мўътадил мухолифат"ни бомбалашда бир неча бор айблаганлар.
Москва бу айбловларни рад қилган, ва айни дамда Ғарб қўллаб-қувватлаётган мухолифатнинг нақадар "мўътадил" эканини савол остига олган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























