Россия талабаларида экстремизм ҳисси текширилади

Сурат манбаси, kavpolit
Россиянинг Миллатлар масалалари бўйича федерал агентлиги (ФАДН) Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўрта мактаб ва олий ўқув юртлари талабаларини экстремизмга мойиллигини текширади.
"Ведомости" газетаси хабар қилишича, бу ҳақида "Россия Қофқози: бирлик ҳудуди" форумида эълон қилинган.
ФАДН мутахассиси Валентин Лазнинг билдиришича, талабалардан анкеталарни тўлдириш сўралади ва бу билан улар орасида экстремистик ғояларга мойил ёки хайрихоҳ талабалар аниқланади.
Ҳозирда бу лойиҳа пойтахт Москва ҳокимиятида овозга қўйилмоқда. Москвада қўллаб кўрилгач, мазкур тажриба бутун Россияда тадбиқ этилиши мўлжалланган.
Режага кўра, анкеталар 1-курс талабалари ёки абитурентларга берилади.
Айни дамда Россия таълим вазирлиги бу каби анкеталарни тўлдириш мажбурий бўлмаслиги кераклиги ва фақат ҳар бир талабанинг хоҳиш-истаги асосида амалга оширилиши лозимлигини урғулаган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























