Туркияда 118 курдпараст сиёсатчи ушланди

Ҳужумда нобуд бўлган полициячи Эрдем Ўзжелик дафн маросими
Сурат тагсўзи, Ҳужумда нобуд бўлган полициячи Эрдем Ўзжелик дафн маросими
Published

Туркия полицияси Курдларнинг Халқ Демократик Партияси (ХДП) сафларидан курд жангариларга алоқаси бор деб кўрилган 118 сиёсатчисини қўлга олди.

Давлат матбуоти хабар қилишича, улар Курд Ишчилар Партияси (ПКК)га аъзоликда гумон қилиниб ёппасига ҳибсга олинишди.

Икки кун аввал Истанбулдаги футбол стадиони яқинида юз берган қўшалоқ портлашда 44 одам ҳалок бўлди.

Туркия парламентида чиқиш қилган Соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Ақдағ ҳалок бўлганларнинг 36 нафари полициячилар бўлганини айтди.

ПККнинг бир қаноти бўлмиш ТАК курд жангари гуруҳи баёнот чиқариб, ҳужумлар учун масъулиятни ўз бўйнига олди.

Президент Эрдўғон якшанба куни мухбирларга гапира туриб, ҳужумчиларга бу амал "қимматга тушиш"ини айтди.

Душанба тонгида амалга оширилган ҳибслар шанба кунги ҳужумга қанчалар алоқадор экани номаълум.

Истанбул ва Анқарада камида 37 киши ҳибсга олинган, Туркиянинг жанубий ва ғарбий вилоятларида ҳам ҳибслар бўлган.

Ўтган ой ХДПга аъзо 10 депутат, жумладан раисдошлар Селаҳиддин Демирташ ва Фиген Юксекдағ ҳибсга олиниши халқаро танқидларга сабаб бўлганди.

Айни дамда Брюсселда Европа Иттифоқининг вазирлари билан учрашуви олдидан гапирган Австрия ташқи ишлар вазири Себастиан Курц Европа Эрдўғоннинг мухолифатга қилаётган босимидан кўзини олиб қочмаслиги кераклигини айтди.

"Охирги бир неча йил ичида Туркия Европадан тобора кўп узоқлаша бошлади ва бу ўтган бир неча ой ичида янада тезлашди. 100 мингдан ошиқ одам ҳибсга олинган", - деди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг