Чеченистонда қуролли ҳужум юз берди

Сурат манбаси, Ria Novosti
Чеченистон пойтахти Грозный шаҳрининг Старопромысловский туманида шанба куни полицияга ҳужум қилган 5 қуролли киши ўлдирилган.
Якшанба тонгидан бери туманда хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти ўтаётганди. Полиция гумондорларни ушлаш учун йўлларни тўсиб олган.
Шанба оқшомида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тунда қуролли кишилар Октябрьский туманида полицияга ҳужум қилишганини билдирди.
Қодировнинг айтишича, аввалига улар бир полициячига ҳужум қилганлар ва унинг машинасини олиб қочганлар, сўнгра эса иккинчисининг уйига бостириб кирганлар.
Хавфсизлик кучлари ҳужумчилар бўлган машинани тўхтатишга уринганида, отишма келиб чиққани ва натижада тўрт жангари ўлдирилгани, уч нафари қўлга олингани ва яна уч нафари қочишга муваффақ бўлгани айтилади.
"Кавказский узел" портали хабар қилишича, қўлга олинганларнинг қариндошлари ва танишлари уйларига рейдлар ўтказилмоқда.
Чеченистон Ички ишлар вазирлигидаги ТАСС манбасига кўра, мазкур жангарилар Исломий Давлат жиҳодчи гуруҳининг аъзоларидир. Аммо, буни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























