Берлин полицияси ҳужумчини қидирмоқда

Сурат манбаси, AP
Берлин полицияси байрам бозорига юк машинаси билан ҳужум қилиб 12 кишини ўлдирган шахсни қидирмоқда.
Сешанба куни полиция етарли далил-исбот йўқлиги туфайли аввалроқ қўлга олинган гумондорни озод қилди.
Уларга кўра, ҳужумчи якка амал қилмаган ва қуролланган бўлиши мумкин.
Берлинда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Ўзини Исломий Давлат дея атовчи гуруҳ ҳужумни ўз жангариларидан бири амалга оширганини даъво қилди, аммо ҳеч қандай исбот келтирмади.
Аввалроқ қўлга олинган Покистон фуқароси Навед Б ҳужумга алоқадорлигини рад қилган.
Полиция уни жиноят жойига боғлайдиган далил-исботни топа олмагач, унинг ҳужумчи эканига шубҳа қилди.
"Ҳужумчи ёки ҳужумчилар қўлга олинмагунча, ҳеч ким тинчимайди", - деди Ички ишлар вазири Томас де Майзиер.
Берлин ҳокимияти билдиришича, ўхшаш ҳужумларни бартараф этиш учун бошқа бозорларда қўшимча полиция кучлари ва тўсиқлар жойлаштирилган.
Федерал прокурор Петер Франкнинг айтишича, ҳужум усули унинг ортида Исломий экстремистлар турганига ишора қилмоқда.
Аммо, Майзиер бу каби даъвога эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини айтиб, тергов "бир неча йўналишда" олиб бораётганини маълум қилди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























