Ҳалаб Сурия ҳукуматининг назорати остига ўтди

Сурат манбаси, AFP
Ҳалабнинг исёнчилар назорати остида бўлган сўнгги минтақасини тинч аҳоли дохил жангарилар тарк этар экан, Сурия армияси шаҳарда тўла назорат ўрнатганини даъво қилмоқда.
Ҳарбийлар "Ҳалабга хавфсизлик қайтарилгани" ва исёнкорларни "яксон" қилганини айтган.
Халқаро Қизил Хоч қўмитасига кўра, "шаҳарни тарк этишни истаган барча тинч аҳоли, ярадорлар ва жангарилар" олиб чиқилган.
2011 йилда Сурияда ҳукуматга қарши исён бошланганидан бири бу президент Ассад учун энг йирик ғалабадир.
БМТ мулозимига кўра, шарқий Ҳалабдан ўтган ҳафтада 34 минг киши чиқарилган.
Улар орасида исёнкорлар ҳам бор.
Қалин қор ёғиши, кучли шамоллар эсиши билан бирга автобусларнинг носозлиги минглаб одамларни совуқ ҳавода қолиб кетишига сабаб бўлган.
Ҳалабдан чиқарилганлар исёнкорлар назорати остида бўлган, шаҳарнинг ғарбида жойлашган қишлоқларга кўчирилган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Россия ва Сурия ҳаво кучларини уруш жиноятларида айблаган.
Уларга кўра, Ассад ва унинг иттифоқчиси бўлган Москва кучлари биргина сентябр ва октябр ойларида юзлаб тинч аҳолини ўлдиришган.
Тиббий муассасаларни атайдан нишонга олишган.
Тақиқланган қуроллар, жумладан сочма бомбалар билан ҳужум қилишган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.




























