Германияни тобора кўп муҳожирлар тарк этмоқда

Сурат манбаси, AFP
Бу йил Германияни рекорд сонли 55 минг муҳожир ўз хоҳиш-истагига биноан тарк этган. Бу депортация қилинган муҳожирлар сонидан икки баравар кўпдир.
Sueddeutsche Zeitung (SZ) газетаси Германиянинг Муҳожирлар ва қочқинлар бўйича идорасига таяниб хабар тарқатишича, муҳожирларнинг аксари Ғарбий Болқон давлатларига қайтганлар.
Ғарбий Болқон ҳудудига Албания, Босния ва Герцеговина, Македония, Монтенегро, Сербия ва Косово киради.
Германияни тарк этганларнинг энг кўпи - 15 минг нафари албанияликлар бўлишган.
Ортга қайтган Сербия, Ироқ ва Косоволиклар 5 минг кишини ташкил этди.
Ўз хоҳиши билан ватанига қайтмоқчи бўлган муҳожирларга молиявий кўмак берилади. Улар қанча вақтли қайтишга қарор қилсалар, тўлов ҳам шунча кўп бўлади.
SZ хабар қилишича, масалан ўз хоҳиши билан Германияни тарк этишни истаган беш кишилик оилага 4200 Евро (4383 доллар) тўланади.
Бундан ташқари мазкур оила Халқаро миграция ташкилотидан ҳам молиявий кўмак олади.
Германия келгуси йилдан бошлаб муҳожирларни ўз ватанларида жойлашишлари учун 150 миллион евро ажратиши кутилади.
Ўтган йил Германияга энг кўп сонли - 890 минг бошпана изловчилар келган.
Бу йил Германия 25 минг муҳожирни депортация қилган.
Ғарбий Болқон давлатларидан келган муҳожирлар одатда Германияда қолиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Муҳожирлар ва қочқинлар бўйича идоранинг билдиришича, тобора кўп бошпана изловчилар Ироқ, Эрон ва Афғонистонга ҳам кўнгилли равишда қайтиб кетишмоқда.
Германия канцлери Ангела Меркелнинг очиқ эшиклар сиёсати кенг танқидларга учрар экан, ҳукумат депортация кўламини кенгайтиришга бел боғлаган.
Аммо, халқаро қонунларга кўра, муҳожирни унинг ҳаёти хавф остида бўлган ҳудудларга қайтариш ман этилади.
Европа Иттифоқи ҳозиргача "хавфсиз" мамлакатлар рўйхатини ишлаб чиқмаган - иттифоққа аъзо давлатлар бу борада мустақил тарзда қарор қабул қиладилар.
Ўз хоҳиши билан ватанига қайтмоқчи бўлган муҳожирларга молиявий кўмак берилади. Улар қанча вақтли қайтишга қарор қилсалар, тўлов ҳам шунча кўп бўлади.
SZ хабар қилишича, масалан ўз хоҳиши билан Германияни тарк этишни истаган беш кишилик оилага 4200 Евро (4383 доллар) тўланади.
Бундан ташқари мазкур оила Халқаро миграция ташкилотидан ҳам молиявий кўмак олади.
Германия келгуси йилдан бошлаб муҳожирларни ўз ватанларида жойлашишлари учун 150 миллион евро ажратиши кутилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг






























