Сурия: Келишувга қарамай, жанг давом этмоқда

Сурат манбаси, AFP/getty
Сурия бўйлаб жангларни тўхтатиш бўйича бир кун олдин эришилган келишувга қарамай, мамлакатнинг айрим қисмларида ҳукумат ва исёнчи кучлар орасида уруш давом этди.
Суриялик фаолларга кўра, шимолдаги Ҳама вилоятида қақшатқич жанглар ва ҳаво ҳужумлари давом этди.
Дамашқ яқинидаги аҳамиятли Вади Барада водийсида ҳам жанглар юз берди.
Оташкесимга воситачилик қилган Туркия ва Россия ҳозирча бунга бирон муносабат билдирмадилар.
Қатор қуролли гуруҳлар, жумладан Исломий Давлат ва курд қўшинлар келишувга киритилмаганлар.
Келишувга қўшилмаган Жабҳат ал-Шам (собиқан ал-Нусра Фронти) мавқелари ҳам ҳаво зарбаларига учраган.
Пайшанба куни БМТ Вади Барада ва қўшни Айн ал-Фижадаги жанглар борасида хавотир изхор қилди.
Унга кўра, жангчилар Дамашқдаги тўрт миллион одамни ичимлик суви билан таъминловчи булоқларни атайин вайрон қилишмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























