Туркия рейдларида уйғурлар ҳибсга олинди

Сурат манбаси, Reuters
Туркия давлат матбуотига кўра, тунги клубда 39 одамнинг умрига зомин бўлган ҳужумга боғлиқликда бир неча уйғурлар ҳибсга олинганлар.
Анадўлу хабар агентлигига кўра, ҳибсдагилар Хитойнинг Шинжон ҳудудидан бўлиб, ҳужумчига алоқадор деб кўрилади.
Махсус кучлар Истанбул ташқарисида денгиз бўйида жойлашган Селимпаша туманидаги маҳаллада тонгги рейдни амалга оширганлар.
Ҳибсга олинган уйғурлар ҳужумчига ёрдам берганликда гумон қилинадилар.
Бош Вазир муовини Вейси Қайнақ ҳам гумондор уйғур экани ва унга бошқалар ёрдам берган бўлиши мумкинлигини айтган.
Полиция янги йилга ўтар кечаси юз берган ҳужумга боғлиқликда аллақачон ўнлаб одамларни ҳибсга олган, аммо асосий гумондор озодликда қолаяпти.
Ҳукумат ҳужумчи мамлакатни тарк этишини бартараф қилиш учун чегараларни мустаҳкамлагани хабар қилинади.
Туркия матбуоти гумондорнинг суратларини чоп этди ва бу суратлар полициядан олинганини билдирди. Аммо, полиция ҳеч қандай сурат ё расмий маълумотни чоп қилмади.
Ташқи ишлар вазири Меҳмет Човушўғлининг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумни ким амалга оширганини билади.
Айни пайтда вазир ҳужумчининг шахсига оид ҳеч қандай маълумотни ошкор қилмаган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























