Исроил аскарлари устига юк машинаси ҳайдалди

Сурат манбаси, AFP
Қуддусда Исроил аскарлари устига ҳайдалган юк машинаси камида 4 кишини ҳалок қилган.
Қурбонлар йигирма ёшлардан ошган бир аёл ва уч эркак, дейилмоқда. Яна 13 нафар зобит ярадор бўлган.
Расмийларга кўра, ҳайдовчи отиб ўлдирилган.
"Бу - террор ҳужуми" - деган Исроил радиосига гапирган полиция воизи.
Маҳаллий матбуот "кўчада жасадлар сочилиб ётгани" ҳақида хабар бермоқда.
Ҳужум Қуддуснинг Эски Шаҳар қисмида, одам гавжум пайти содир этилган.
Ижтимоий тармоқларда эса олд ойнаси ўқдан илма-тешик бўлган юк машинаси расмлари қўйилган.
Бир неча ҳафта олдин Берлинда ҳам юк машинасини одамлар устига ҳайдаган ҳужумчи 12 инсон умрига завол бўлганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























