Европада қаҳратон қиш ўлимга сабаб бўлмоқда

Сурат манбаси, AFP/Getty Images
Европада қаҳратон қиш туфайли нобуд бўлганлар сони 20дан ошди. Якшанба куни Польшада 10 киши совқотиб ўлганлар. Туркия-Болгария чегараси яқинида уч муҳожир: икки ироқлик ва бир сомалиликнинг жасадлари топилди.
Италия, Чехия ва Украинада ҳам кескин тушиб кетган ҳарорат инсоний талофотларга сабаб бўлган.
Россиянинг баъзи ҳудудларида ҳарорат -40қа тушган.
Москвада 7 январь куни охирги 120 йил ичидаги энг совуқ Рождество байрами нишонланди.
Россия бўйлаб кўплаб парвозлар бекор қилинган.
Мамлакатдаги кўплаб мактаблар ёпилган, лекин расмийлар келгуси бир неча кун ичида ҳаво илиқлашишини башорат қиляптилар.
Туркияда Босфор бўғозидаги кемалар қатнови қор бўрони туфайли тўхтатиб қўйилди. Ҳатто Греция оролларини ҳам қор қоплаган.
Италияда 7 киши музлаб ўлиши оқибатида уйсиз одамлар бошпаналари кечаю кундуз одамларни қабул қиляпти.
Прагада ҳам қишнинг энг совуқ куни қайд этилар экан, Чехия расмийлари уч киши нобуд бўлганини хабар қилишди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























