Италия: қор кўчишида "ўлганлар кўп"

Сурат манбаси, EPA
Италия марказидаги Абруццо вилоятининг Гран Сассо тоғи яқинида қор кўчиши оқибатида одамлар ҳалок бўлганлар.
Италия матбуотига кўра, қор чоршанба куни кечқурун уч қаватли меҳмонхонани буткул босиб қолган. Илк маълумотларга кўра, Rigopiano меҳмонхонасида 30 одам бор эди.
Қор кўчишига Италия марказий ҳудудларида юз берган зилзила сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Қаттиқ қор ёғиши ва йўлларнинг ёпилиб қолиши туфайли қутқарувчилар меҳмонхонага пайшанба тонгидагина етиб боришга муваффақ бўлишди.
Италия матбуоти қутқарувчилар вакили Антонио Крочеттунинг "ўлганлар кўп" деб айтган баёнотидан иқтибос келтиришмоқда.
Қутқарувчиларга кўра, қор босиб қолиши оқибатида меҳмонхона томининг бир қисми ўпирилиб тушган.
Шикаст еган бинонинг ёнидан икки одам топилган ва касалхонага юборилган.
Охирги кунларда Гран Сассо тоғи ва атрофида беш метрга тенг қор ёққан.
Чоршанба тонгида Италиянинг Лацио, Абруццио ва Марке вилоятларида 5 баллдан ҳам кучлироқ тўртта зилзила юз берганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























