Ҳиндистонда поезд ҳалокати

Поезд ҳалокати сабаблари аниқ эмас
Сурат тагсўзи, Поезд ҳалокатлари Ҳиндистон учун ноодатий эмас
Published

Расмийларга кўра, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида юз берган поезд ҳалокатида камида 40 нафарга яқин инсон нобуд бўлган.

Жагдалпурдан Бхубанешварга кетаётган поезд шанбадан якшанбага ўтар кечаси Визианагарам округидаги станция яқинида йўлидан чиқиб кетган. Қутқарувчилар ҳодиас жойига етиб боришган. Жароҳат олганлар шифохоналарга етказилган.

Аммо кўплаб йўловчилар пачақланган вагонлар остида қолиб кетишгани ва ўлганлар сони ортиши мумкинлиги айтилади.

Темир йўллар хизмати матбуот котиби Анил Саксенага кўра, фавқулодда ёрдам ходимлари тун бўйи омон қолганларга кўмак беришга уринишган.

Поезд ҳалокатлари Ҳиндистонда ноодатий эмас ва бу темир йўллари жиҳозлари анчайин эскириб қолгани билан изоҳланади.

Ўтган ноябр ойи Уттар Прадеш штатида поезд изидан чиқиб кетиши оқибатида 140 дан ортиқ инсон бўлганди.

2015 йил мартида айни штатда юз берган яна бир ҳалокатда 39 киши ўлган ва 150 нафар жароҳатланган.

Ўтган тунги поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирга қадар аниқ эмас.

Аммо ҳодиса юз берган ҳудуд Маоистлар гуруҳига хайрихоҳлик ўсиб бораётган минтақа ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.