Канададаги масжид ҳужумида 6 киши ўлди

Сурат манбаси, Reuters
Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидда юз берган отишмада олти киши ҳалок бўлган ва саккиз нафари жароҳатланган.
Полицияга кўра, якшанба оқшомида 50дан ошиқ намозхонлар Квебек Исломий маданий марказига йиғилганларида ўт очилган.
Бир гумондор ҳужум жойида, яна бири эса яқин орада ҳибсга олинганлар.
Канада ҳукумати отишмани террор ҳужуми дея тасвирлади.
"Биз ибодат ва бошпана марказида мусулмонларга қарши қилинган бу террор ҳужумини қоралаймиз", - деди Бош вазир Жастин Трудо ўз баёнотида.
"Мусулмон канадаликлар миллатимизнинг муҳим қисмидир ва бундай мазмунсиз ҳужумларга бизнинг жамиятимиз, шаҳарларимиз ва мамлакатимизда жой йўқ", - дея муносабат билдирди Квебек биринчи вазири Филип Куилар.
Ҳалок бўлганлар 35 ва 70 ёшлар орасида эканлари ишонилади.
Полиция воизига кўра, баъзи жароҳат олганларнинг аҳволи оғир.
Ўтган йил июнида айни масжид олдига чўчқанинг боши "Ёқимли иштаҳа" деган ёзув билан ташлаб кетилганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























