Туркияда "ИДга алоқадор" 400 киши ҳибсга олинди

Сурат манбаси, AP
Туркиянинг Анадолу хабар агентлиги ёзишича, мамлакатда Исломий Давлат жангари гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 400дан ошиқ одам ҳибсга олинди.
Ҳибслар бутун мамлакат бўйлаб, хусусан Истанбул, Газиантеп ва Измирда амалга оширилган.
Анадолуга кўра, Анқарада 60 киши қўлга олинган ва уларнинг аксари хорижликлардир.
Энг катта амалиёт Туркия жануби-шарқидаги Шанлиурфа вилоятида юз берган. У ерда қўлга олинганлар сони 100дан ошади.
2016 йилда Туркияда бир неча йирик ҳужумлар юз берган. Ҳукумат улар учун курд бўлгинчилари ва жиҳодчиларни айблашган.
Декабрда Истанбулдаги тунги клубга қарши қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлганди.
Ҳужумдан икки ҳафта ўтиб Туркия полицияси ўзбекистонлик экани айтилган Абдулқодир Машариповни қўлга олган. Полиция таъкидлашича, у ҳужум учун маъсул эканини бўйнига олган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг




























