Билл О'Райли: "Қотил" Путиндан кечирим сўрамайман

Сурат манбаси, Getty Images
Fox News бошловчиларидан бири, журналист Билл О'Райли келаси бир неча йил ичида Влидимир Путин шаънига айтган гаплари учун кечирим сўрамаслигини билдирган.
"Очиғи, кечирим сўраш устида ишлаяпман…аммо бу вақт талаб қиладиган жараён, балки ...2023 йилларда қўлим тегиб қолар", деб ҳазиллашган журналист.
Билл O'Райлининг бу баҳсли баёноти президент Трамп билан суҳбат пайтида янграганди.
Журналист Трампдан Путинга муносабатини сўрайди, АҚШ президенти яна бир бор Путинни ҳурмат қилишини айтади, аммо "бу менинг ҳамма билан ҳам алоқаларим яхши эканини англатмайди", дейди.
Журналист эса, " Путин қотил-ку", деб луқма ташлайди.
"Қотиллар кўп. Бизда ҳам кўп қотиллар…Нима, бизнинг мамлакатимизни бегуноҳ деб ўйлайсизми", деб сўрайди Трамп журналистдан ва "Россия билан дўст бўлган маъқул, тескариси эмас", дея қўшимча қилади.
Кремлдагилар эса АҚШ журналистининг бу чиқишини "тоқат қилиб бўлмас ва ҳақоратли", деб аташди.
"Ростини айтсам, бу каби обрўли телевизион ширкат биздан узр сўрашини истар эдик", деь айтган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Песков Трампнинг жавобига тўхталиб ўтирмаган.
"АҚШ президентининг баёнотини мен изоҳсиз қолдирган бўлардим", деб айтган Дмитрий Песков.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.




























