Шимолий Корея водород бомбаси зилзила келтириб чиқарди

Марказий телевидение КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг водород бомбасини назаротдан ўтказаётганини кўрсатган
Сурат тагсўзи, Марказий телевидение КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг водород бомбасини назаротдан ўтказаётганини кўрсатган
Published

Шимолий Корея баллистик ракеталарга қўйиб учириши мумкин бўлган атом бомбасини мувафаққиятли тарзда синовдан ўтказганини маълум қилди.

Дунёнинг энг ёпиқ шўро давлати ўзининг 6 чи атом бомбаси синови "ажойиб натижа" берганини айтди. Ушбу таъкид зилзилашунослар минтақада ер қирмирлашини қайд этганидан бир неча соат ўтиб янгради.

Видео тагсўзи, Шимолий Корея Гуамга ракета отиш режаси келгуси бир неча кун ичида тайёр бўлишини айтди.

Таҳлилчилар ушбу даъвога эҳтиёткорлик билан ёндашиши кераклигини, бироқ Шимолий Кореянинг ядровий салоҳияти йилдан йилга ўсаётганини айтишмоқда.

Шимолий Корея охирги марта ўтган йилнинг сентябр ойида ядро бомбасини синовдан ўтказганди. Мамлакат АҚШ ҳудудларига етиб бора оладиган атом қуролларини ривожлантиришни тўхтатиш бўйича халқаро ҳамжамият босимлари ва БМТ санкциялари бўйсинмаган.

Жанубий корея расмийларининг айтишича, сўнгги синов Пунгери ядро синов полигони жойлашган Килжу бўлгасида содир этилган.

Давлат об-ҳаво агентлигининг маълум қилишича, ер қимирлаши КХДРнинг олдинги бомба синовидан 9,8 баробар кучли бўлган.

Зилзила расмий Пхенян водород бомбасини кичиклаштириб, баллистик ракеталарга ўрнатишга мослаганини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Давлат телевидениеси водород бомбаси дея эълон қилган бомба олдида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин суратга тушган.

Япония ушбу бомба синовини қоралаб чиққан, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин фавқулотда ҳолатлар бўйича хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказган.

Би-би-си таҳлилчиси Жонатан Маркус Шимолий Кореянинг олтинчи атом бомбаси синови энг кучли эканлигини ва четга аниқ сиёсий сигнал бераётганини айтади.

"Вашингтондаги Трамп маъмуриятининг жазавага тушиши ва таҳдидлари ҳамда дунё бўйлаб қоралашлар Пхенянинг атом бомбаси тажрибаларини тўхтата олмади. Аксинча кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди, ушбу жараён анча тезлашди. Санкциялар, чеклаб қўйиш ва ҳарбий таҳдидлар расмий Пхенянни йўлидан ўзгартира олмади", дейди у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02