Фото: "Ирма" довулининг ҳалокатли кучи

Published

Шамолининг кучи соатига 300 километргача етган "Ирма" довули Кариб ҳавзасидаги оролларни ер билан яксон қилди, бир неча инсон умрига зомин бўлди.

Довулдан кейин Сен-Бартелемининг пойтахти Густавия мана шундай кўринишда.
Сурат тагсўзи, Кариб архипелагидаги ороллар устидан ўтган "Ирма" довули уйларни вайрон этди, электр узатиш линияларини издан чиқарди, камида тўққиз инсон ҳалок бўлди. Довулдан кейин Сен-Бартелемининг пойтахти Густавия мана шундай кўринишда. Сен-Бартелеми Антил оролларидаги Франция ҳудуди ҳисобланади.
Британиянинг Виргин оролларида шамол ва тўлқинлар қайиқларни соҳилга улоқтириб ташлади
Сурат тагсўзи, Британиянинг Виргин оролларида шамол ва тўлқинлар қайиқларни соҳилга улоқтириб ташлади
Кўчада сузиб юрган автомобиллар
Сурат тагсўзи, Кариб денгизидаги аҳоли истиқомат қиладиган энг кичик орол Сен-Мартен бўлиб, расмийларга кўра, оролнинг 95% и вайрон бўлган.
Сен-Мартен ороли кичик бўлса-да, икки мамлакат ўртасида бўлиб олинган. Шимол Франция тасарруфи остида, жануб эса Нидерландия Қироллиги таркибидаги ўз-ўзини бошқарадиган давлат ҳисобланади. Голландия ҳарбийлари эълон қилган мана бу фотосуратда Сен-Мартен жанубидаги вайронагарчилик миқёси акс этган.
Сурат тагсўзи, Сен-Мартен ороли кичик бўлса-да, икки мамлакат ўртасида бўлиб олинган. Шимол Франция тасарруфи остида, жануб эса Нидерландия Қироллиги таркибидаги ўз-ўзини бошқарадиган давлат ҳисобланади. Голландия ҳарбийлари эълон қилган мана бу фотосуратда Сен-Мартен жанубидаги вайронагарчилик миқёси акс этган.
Пуэрто-Рикодаги уйларнинг ярми электр қувватидан маҳрум бўлди, оролнинг айрим қисмлари сув остида қолди.
Сурат тагсўзи, Пуэрто-Рикодаги уйларнинг ярми электр қувватидан маҳрум бўлди, оролнинг айрим қисмлари сув остида қолди.
Ҳаити яшовчилари довул яқинлашишидан олдин ўз мол-мулкини табиий офатдан асраб қолиш чораларини кўрмоқдалар.
Сурат тагсўзи, Ҳаити яшовчилари довул яқинлашишидан олдин ўз мол-мулкини табиий офатдан асраб қолиш чораларини кўрмоқдалар.
АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази "Ирма" довули яиқнлашаётган ҳудудларда яшайдиган инсонларни табиий офатга тайёр бўлиш, ўз ҳаёти ва мол-мулкини асраб қолишга чақирди.
Сурат тагсўзи, АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази "Ирма" довули яиқнлашаётган ҳудудларда яшайдиган инсонларни табиий офатга тайёр бўлиш, ўз ҳаёти ва мол-мулкини асраб қолишга чақирди.
Доминикан республикаси пойтахти Санто-Домингода яшайдиган камбағал одамлар хавотирича, шамол ва сув ўзларининг кулбаларини вайрон этади.
Сурат тагсўзи, Доминикан республикаси пойтахти Санто-Домингода яшайдиган камбағал одамлар хавотирича, шамол ва сув ўзларининг кулбаларини вайрон этади.
АҚШнинг энг жанубий шаҳарчаси Ки-Уэста яшовчилари мажбурий равишда кўчирилмоқда, уйларнинг эшик ва деразалари ёпилмоқда.
Сурат тагсўзи, АҚШнинг энг жанубий шаҳарчаси Ки-Уэста яшовчилари мажбурий равишда кўчирилмоқда, уйларнинг эшик ва деразалари ёпилмоқда.
Флоридадаги айрим супермаркетларда бутилкадаги сув тугаб қолган, табиий офат пайти зарур бўладиган товарлар устидан одамлар муштлашишгача ҳам боряптилар.
Сурат тагсўзи, Флоридадаги айрим супермаркетларда бутилкалардаги сув тугаб қолган, табиий офат пайти зарур бўладиган товарлар устидан одамлар муштлашишгача ҳам боряптилар.
"Ирма" довули ортидан "Хосе" ва "Катя" деб ном берилган довул ҳам яқинлашмоқда. Бу довул Мексика соҳилларига таҳдид солмоқда.
Сурат тагсўзи, "Ирма" довули ортидан "Хосе" ва "Катя" деб ном берилган довул ҳам яқинлашмоқда. Бу довул Мексика соҳилларига таҳдид солмоқда.
Ҳаитининг Кап-Аитьен шаҳри балиқчилари ўз тўрларини довулдан асраб қолиш йўлларини кўрмоқдалар.
Сурат тагсўзи, Ҳаитининг Кап-Аитьен шаҳри балиқчилари ўз тўрларини довулдан асраб қолиш йўлларини кўрмоқдалар.